Руни: "Баркли "Эвертон"да қолишини истаймиз, аммо қарорни у қабул қилади"

Aslanov Jasurbek
16 июл 2017, 18:14
"Эвертон" ҳужумчиси Уэйн Руни клуб ярим ҳимоячи Росс Барклини сақлаб қолишга умид билдираётгани ҳақида айтиб берди.

23 ёшли футболчининг "Эвертон" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади. Ҳозирча томонлар янги битим борасида келишиб олишгани йўқ.

"Росснинг кучини ҳисобга олсак, ҳаммамиз у лойиҳанинг бир қисми бўлишини истаймиз. У бизга яхшироқ бўлишда ёрдам бера олади, аммо қарорни у қабул қилади" - дейди Руни.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail