Руни АПЛда фақат 3та клубга гол ура олмаган

Narzulla Saydullayev
15 окт 2017, 22:19
«Эвертон» ҳужумчиси Уэйн Руни АПЛ 8-турида «Брайтон»га қарши ўйинда (1:1) гол урди.

Шу тариқа, ҳужумчи АПЛда ўзи қарши ўйнаган 39та клубдан 36тасига гол уришга эришди. Бу борада у Алан Ширер (37), Энди Коул (38) ва Фрэнк Лэмпарддан (39) ортда қолмоқда холос.

Руни «Блэкпул», «Манчестер Юнайтед» ва «Дерби Каунти» клубларига қарши ўйнаб уларнинг дарвозасига тўп кирита олмаган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›