Румменигге: “Хайнкес айни пайтда “Бавария” учун идеал мураббий”

7 окт 2017, 01:08
“Бавария” бошқаруви раиси Карл-Хайнц Румменигге Юп Хайнкеснинг жамоага қайтишига изоҳ берди.

“Юпп ва “Бавария” ўртасида ишончли муносабатлар бор. Мураббий билан музокаралар давомида Ули Хёнесс, Ҳасан Салиҳамижич ва мен буни яна бир бор ҳис қилдик. Биз  таклифимизга ижобий жавоб билдиргани учун Юппдан  миннатдормиз. Айни пайтда у “Бавария” учун идеал мураббий”, дея Румменигге сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Бавария" клуби расмий сайти