Румменигге: "Челси" Рибери учун даҳшатли пул таклиф қилганди"

Tolibjon Qosimov
21 янв 2014, 20:00
"Бавария" ижрочи директори Карл-Хайнц Румменигге Франк Риберига "Челси" томонидан таклиф бўлганини айтиб ўтди.
"Рибери – мухлисларимиз учун қаҳрамон. 2008 йил "Реал" ва бир қатор клублар унга таклиф билан чиқишганида сотмаганимиз яхши бўлди.

Тўғри Мадрид клубидан расмий таклиф бўлмаганди. "Челси" эса Франк учун даҳшатли пул таклиф қилганди.

Уни сотмай тўғри қилганмиз. "Бавария" ўз ўйинчиларини сотмайди, фақат сотиб олишини кўрсатдик", – дейди Румменигге.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›