Румменигге "Бавария" футболчилари туфайли Жанубий Америка федерациясини танқид қилди

Aslanov Jasurbek
23 окт 2015, 18:45
"Бавария" бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге Жанубий Америка мамлакатлари футбол федерацияларини танқид қилди.

Руммениггенинг фикрича, ўз миллий терма жамоаларида ўйнаган жанубий америкалик футболчилар керакли тиббий ёрдам олмаяпти.

"Футболчиларни даволашга жиддий қарашмаяпти. Жанубий америкаликлар тиббий хизматни сезиларли даражада кучайтириши керак. Бразилияда уларни самолётга "биздан кейин нима бўлса бўлсин", деб ўтказишган. Жанубий Америка клублари ўз футболчиларини тиббий ёрдамга муҳтож қилиб юбормаслиги керак" - дейди Румменигге.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bayern-Magazin