

Олдинроқ Англия Премьер-лигасида ёзги трансфер ойнаси мавсум бошланишидан аввалроқ ёпилиши маълум бўлган эди.
"Европа чемпионатлари бу борада ягона қарор қабул қилиб, трансфер ойнаси мавсум бошланишидан олдин якунланишини келишиб олиши керак. Ёзги трансфер ойнаси 31 июлида ёпилишида маъно бор. Бу клублар, мураббийлар ва мухлислар учун фойда бўлади, чунки улар жамоа мавсумни қандай таркибда бошлашини билиб олишади" - дейди Румменигге.



