UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Остон Ўруновдан рекорд!  1 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  2 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  3 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0

Руфат Акрамхўжаев: "Биринчи бўлимда футболчиларни таниб бўлмади" Янгиликлар

Руфат Акрамхўжаев: "Биринчи бўлимда футболчиларни таниб бўлмади"

Coca Cola Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руфат Акрамхўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биринчи бўлимда жамоамиз футболчиларини умуман таниб бўлмади. Хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Ўрта чизиқда ўйинимиз қовушмагани, керакмас вазиятлардаги хатолар, муҳим паллаларда тўпни йўқотилгани мағлубиятга сабаб бўлди.




Бир-икки вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятимиз бўлди, афсуски фойдалана олмадик. Бугун стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга хурсандчилик улаша олмадик. 

Шуни айтмоқчиман, ҳар бир футболчи майдонга тушганидан сўнг масъулиятни ҳис қилиши керак. Вазиятларни сезиши керак, бор кучи билан ўйнаши керак. Бир-икки чизиқда оқсоқланиш кузатилса вазиятни ўнглаш қийин бўлади. Заҳира ўриндиғимиз тор, шу сабаб баъзи футболчиларни алмаштиришга қийналдик. Албатта вазиятни ўнглашга, навбатдаги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз",- дейди Руфат Акрамхўжаев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика