Руди Гарсия: "Ал Насср" футболчилари ҳар сафар Роналдуга оширишга ҳаракат қилмай, одатдагидек ўйнаши жуда муҳим"

Sherzod Nurmatov
23 янв 2023, 21:47
Жамоа устози Руди Гарсия Криштиану Роналдунинг "Ал Насср" сафидаги дебют ўйини ҳақида фикр билдирди.

Кеча 37 ёшли юлдуз Саудия Арабистони клуби таркибида илк расмий ўйинини ўтказди. У мамлакат чемпионати доирасида "Ал Иттифоқ"қа қарши ўйинда (1:0) тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди ва баҳс давомида самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

"Футболчиларнинг одатдагидек ўйнаши ва ҳар доим Роналдуни тўп билан таъминлашга ҳаракат қилмай ўйнаши жуда муҳим. Мен уларга майдонда тўғри танлов қилишлари кераклигини айтдим. 

Очиғи, Криштиану ва Талиска бўш бўлса ва тўп сўраса, биз уларга тўпни беришимиз керак. Бу икки футболчи вазиятни ўзгартириб юборишга қодир.

Ўйлашимча, баъзан бизда яхши имкониятлар бўлди, бироқ жарима майдончасида ўйинчилар кам эди. Баъзида Роналду ҳам Талиска ҳам у ерда бўла олмади.

Биз улардан бирини майдончада, бошқасини эса ташқарида ўйнатиш устида ишлашимиз керак", – деди "Ал Насср" бош мураббийи Руди Гарсия.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The National News