
"Бавария" жамоаси молиявий жиҳатдан ҳар доим бошқалардан устун бўлиб келган. Улар аввал ўз футболчиларига 20-30% кам маош тўлашарди. Энди эса ҳаммаси ўзгарди. Ҳозирда клуб раҳбарияти жуда тўғри йўлда ва улар ўз пулларини ўзлари ишлаб топишмоқда. Шу боис "Бавария" бошқа жамоаларга нисбатан анча илгарилаб кетган.