

Қайд этиш керакки, 45 ёшли мутахассис бош номзод сифатида кўрилмоқда.
ПСВни айни дамда немис Рогер Шмидт бошқармоқда. Ван Нистелрой уни ёзда алмаштириши мумкин.
У айни дамда ПСВнинг ёшлар жамоасида ишламоқда. Қайд этиш керакки, Руд ван Нистелрой Нидерландия клубида 2016 йилдан бери ишлайди. Бундан ташқари, у Нидерландия терма жамоасида ассистент ролида ҳам фаолият юритади.



