

Жамоани бошқаришга ягона номзод сифатида Леонид Слуцкий кўрилмоқда.
Россиялик мутахассиснинг ўзи ҳам Қозон клубини бошқаришга рози. Ундан аввал эса раҳбарият томонидан клубни молиявий барқарорлаштириш кафолати берилганди.
Агарда томонлар ўзаро келиша олишса, чемпионатдаги қолган тур ўйинларида жамоани айнан Слуцкий бошлаб тушади.
Эслатиб ўтамиз, Леонид Слуцкий яқинда Голландиянинг “Виттес” клубидан истеъфога чиқарилганди.



