UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56Испания кубоги. "Реал Мадрид" – "Реал Сосьедад". Таркиблар аниқ!  1 23:30Уокер танаффус пайтида Фелишга қарата: "Бу ерда ҳеч ким Месси эмас, пас бер"  3 23:20АПЛнинг 32-туридан бошлаб офсайд аниқлашнинг ярим автомат тизими ишга тушади  0 22:56АПЛ. "Ноттингем Форест" - "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 22:53АПЛ. "Арсенал" - "Фулхэм". Таркиблар аниқ!  1 22:15Пролиганинг илк турида ишловчи расмийлар номи аниқ  2 21:50Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогида неча марта иштирок этган?  1 21:21Cуперлига учинчи тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  7 20:58Суперлига. “Нефтчи” — “Навбаҳор” ва тўртинчи турнинг бошқа ўйинларида ишлайдиган расмийлар номи маълум  4 20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди  5 20:14Суперлига. “Пахтакор” — “Машъал” учрашувида қайси ҳакамлар ишлайди?  0 19:35Анчелотти Эндрик нима учун кам ўйнаётганини тушунтирди  7 19:10Коло Муанининг келажаги сўроқ остида қолиб кетди  0 18:43Ўзбекистон кубоги. "Андижон ФА" ва "Навбаҳор ФА" гуруҳ босқичига чиқди   3 18:36МЮ "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0

"Рубин" Раҳмоналиев учун кулгили сумма таклиф қилган Янгиликлар

"Рубин" Раҳмоналиев учун кулгили сумма таклиф қилган

"Бунёдкор"нинг яна бир тарбияланувчиси Россияга кўчяпти.

Қозоннинг "Рубин" клуби 18 август куни Умарали Раҳмоналиев билан шартнома имзоланганини эълон қилди (унга кўра, 19 ёшли ярим ҳимоячи келаси йилнинг январь ойида жамоа сафига бориб қўшилади).

Кейинроқ "Рубин" раҳбарияти ёзги трансфер ойнасидаёқ Умаралини олиб кетишни хоҳлаётгани маълум бўлди. Россияда бозор ёпишилига 4 кун қолди. Мазкур ўтиш амалга ошадими?

Championat.asia'га маълум бўлишича, "Бунёдкор" ўз тарбияланувчисини қишгача қўйиб юбормайди. "Қалдирғочлар" раҳбарияти рус клубидан ранжиган. Бунга қозонликларнинг Раҳмоналиев борасида юборган дастлабки таклифи сабаб бўлибди — 50 минг евро (17 ёшли Жалолиддинов "Локо" (Москва)га ўтганида жамоа 350 минг ишлаб олган эди). 

Биринчи уринишда рад жавобини олган "Рубин" таклифни 200 минг еврогача кўтарган. Аммо Тошкент клуби футболчини сотишга шошилмаяпти. Бу борада маълумот олиш учун жамоа бош директори Улуғбек Мирзаевга мурожаат қилдик.

"Бу масала ҳалигача актуал бўлиб турибди. Лекин "Бунёдкор" раҳбарияти "Рубин"нинг жамоамизга нисбатан муносабатидан қаттиқ хафа бўлган. 

Бизга юборилган дастлабки таклифда жуда кулгили сумма кўрсатилган эди. Ваҳоланки, Раҳмоналиев қишда эркин агент сифатида кетган тақдирда ҳам 3 марта кўпроқ ишлаб оламиз. Тарбияланувчимизнинг машғулот компенсацияси учун "Рубин" 160 минг евро тўлаши керак. Ўшанда 300 ёки 350 минглик таклиф келганда бизнинг реакциямиз ҳам бошқача бўлар эди. 

Шунингдек, "Рубин" футболчимиз билан музокара бошлаш тўғрисида бизни огоҳлантирган бўлса ҳам, шартнома имзоланаётганини айтмаганди. Бу ҳолатдан норозимиз. Эртага шу масалада ФИФАга мурожаат юборамиз.

Шундай қилмасак, рус жамоалари ўзбек клублари, хусусан, "Бунёдкор"га нисбатан паст назар билан қарашда давом этади. Умарали Раҳмоналиевнинг юқори потенциали, ёрқин келажаги бор. Эндигина 19 ёшни қаршилади. Унинг нархи 40 ёки 50 минг евро эмаслигини барча яхши билади", — дейди тажрибали функционер.

! "Рубин" ўтган мавсум охирида РПЛни тарк этган эди. Айни пайтда Қозон клуби Россия чемпионатининг 2-дивизионида 7 та турдан кейин 12 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Умарали Раҳмоналиев бу йил "Бунёдкор" либосида 17 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди. У марказий ярим ҳимоячи ҳисобланади.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика