UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  0 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  6 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  5 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  29 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Рубен Санчес: "Ҳозирда "Сурхон"га фақат ғалабалар керак" Янгиликлар

Рубен Санчес: "Ҳозирда "Сурхон"га фақат ғалабалар керак"

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 19-тури доирасида бўлиб ўтган "Сурхон" — "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Рубен Санчес Перес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, мазкур баҳсда испаниялик футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

- "Локомотив" билан ўйин жуда қийин кечди. Бизни мазкур баҳсда фақат ғалаба қониқтирарди. Олдинги ўйинлардаги муваффақиятсизликлардан кейин ғалаба қозонмасак, аҳволимиз янада қийинлашиши мумкин эди. Бирлашиб, ғалаба учун ҳаракат қилдик ва якунда мақсадимизга етдик.

Албатта, гол урганимдан хурсандман. Бу вазиятда Мурод Бобожонов менга ёрдам берди, дарвозабоннинг ожиз нуқтасини топа олдим.

Тўғриси, нечта гол уриш бўйича аниқ бир рақамни айта олмайман. Имкон қадар голларим билан жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишни мақсад қилганман. Бизга айни вақтда фақат ғалабалар керак", - дейди Санчес.




Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика