UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  1 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  43 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1

"RRR"нинг "Бавария"даги сўнгги расмий баҳсида мюнхенликлар финалда ғалаба қозонишди ёхуд афсоналар совринлар билан кузатилмоқда Янгиликлар

"RRR"нинг "Бавария"даги сўнгги расмий баҳсида мюнхенликлар финалда ғалаба қозонишди ёхуд афсоналар совринлар билан кузатилмоқда

Германия Кубоги тарихидаги 76-финалда "Лейпциг" "Бавария" билан бош соврин учун беллашди.

Берлиндаги "Олимпиаштадион"да кечган финал баҳсида мамлакатнинг қаторасига 7 карра чемпиони бўлган "Бавария" "Лейпциг"га ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Биринчи бўлимда Алабанинг тўп узатмасидан Роберт Левандовски ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда Коман орадаги фарқни иккитага оширди. Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида эса Роберт Левандовски Киммихнинг узатмасидан кейин финалдаги дублини расмийлаштириб, "Бавария"га ўз тарихидаги 19-мамлакат кубогини тақдим этди. Шунингдек, ҳужумчи 7та гол билан Германия Кубоги тўпурарига айланди.

Нико Ковач эса қаторасига иккинчи йилдирки Германия Кубогида зафар қучди. Ўтган йили финалда "Айнтрахт" билан айнан ҳозирги жамоаси "Бавария"ни доғда қолдирган мутахассис, бу сафар Ральф Рангник бошқарувидаги "Лейпциг"ни мағлуб этди.

Шу тариқа Германия чемпиони икки йиллик танаффусдан сўнг олтин дублни расмийлаштирди.

Қайд этиш керакки, мазкур ўйин "Бавария" афсоналари Рибери, Роббен ва Рафинья учун мюнхенликлар билан ўтказган сўнгги расмий учрашувга айланди. "RRR" "Бавария" сафидаги ўзининг охирги иккита беллашувида дастлаб мамлакат чемпионлигини, бугун эса Германия Кубогини қўлга киритди.

Рибери ва Роббен мазкур баҳсда захирадан майдонга тушишди. Рафинья эса захирада қолдирилди.


"Бавария"да "Роббери" даври тугади! Рибери ва Роббеннинг "Бавария"даги статистикаси: 425 ўйин, 124 гол, 24 соврин - 309 ўйин, 144 гол, 20 соврин.


Мамлакат кубоги соҳибига айланган "Бавария" ушбу ютуқдан кейин ўз ғазнасини 2,5 миллион евро билан бойитди ва қўшимчасига телетрансляциядан тушадиган бонусларга эгалик қилади.


Германия Кубоги финали.

РБ Лейпциг – Бавария 0:3 (0:1, 0:2)

25 май, 23.00, «Олимпияштадион»

Голлар: 0:1 – 29 Левандовски, 0:2 – 78 Коман, 0:3 – 85 Левандовски.

РБ Лейпциг – Гулачи, Конате (Айдара, 82), Хальстенберг, Клостерманн, Орбан (Упамекано, 70), Забитцер, Адамс (Лаймер, 65), Форсберг, Кампль, Поульсен, Вернер.

Бавария –    Нойер, Зюле, Алаба, Киммих, Хуммельс, Гнабри (Роббен, 73), Алькантара, Мартинес (Толиссо, 65), Коман (Рибери, 87), Мюллер, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Упамекано (82), Левандовски (86).

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика