РПЛнинг 15-тур ўйинларига 119 минг мухлис ташриф буюрди

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2018, 10:55
Россия Премьер-лигасининг 15-тур учрашувларини стадиондан 119 010 нафар мухлис томоша қилди.

Бу 2018/19 мавсумдаги энг ёмон кўрсаткичларнинг бири. Жорий мавсум 6-турда 184 313 нафар мухлис стадионларга ташриф буюрган ва бу энг яхши натижа бўлиб турибди.

15-турда энг кўп мухлис йиққан баҳс Санкт-Петербургда ўтган "Зенит" - "Ростов" (2:0) ўйини бўлди. Стадионга 46 282 мухлис ташриф буюрди.

Энг ёмон кўрсаткич "Оренбург" - "Уфа" ўйинида (1:0) қайд этилди (3167 нафар фанат).

Россия Премьер-лигаси турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com