UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  1 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  1 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  4 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4

Шаҳбоз Беғамов: "РПЛда ўзбек футболчилари кўпайиш арафасида" Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов: "РПЛда ўзбек футболчилари кўпайиш арафасида"

Кунни яхши хабар билан бошлаймиз.

Ҳожимат Эркинов катта эҳтимол билан ёзда Россияга кўчиб ўтади.

Аввалроқ рус матбуотида Эркиновга «Спартак» Москва ва «Краснодар» қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Лекин бу хабарлар аслида нотўғри бўлиб, шунчаки агентлар ўйинига, балки мижозининг трансфер сўммасини кўтаришга қаратилган юриш эди.

Энди ҳақиқатга ўтамиз. Ҳожимат Эркиновнинг хизматларига Россиядан жиддий қизиқиш борлиги ҳақиқат. Унга қизиқаётган ва «Пахтакор»га расмий таклиф тайёрлаган клуб бу Москванинг «Торпедо» жамоаси.

«Торпедо» ўтган мавсумда РПЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди ва янги мавсумда премьер лигада ўйнайди. Ҳожимат Эркиновнинг Осиё чемпионатидаги ўйинларини кузатаётган жамоа деярли якуний қарорга келди ва масала футболчининг трансферини келишишга қолди.

Бу ҳаммаси эмас. Тез орада РПЛда яна бир бошқа ўзбек футболчиси пайдо бўлиш арафасида. Бу ҳақда сал кейинроқ", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телегамдаги ўз каналида.




Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика