РПЛ. “Ротор”га техник мағлубият ёзилди ва “Ростов” 7-ўринга кўтарилди
22 сен 2020 20:30
Янгиликлар
РПЛ. “Ротор”га техник мағлубият ёзилди ва “Ростов” 7-ўринга кўтарилди
РПЛ 8-тури доирасида 19 сентябр кунига белгиланган “Ростов” – “Ротор” баҳси меҳмон жамоада коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқлангани сабаб бекор қилинганди.
Россия футбол иттифоқининг тартиб-интизом қўмитаси раиси Артур Григорьянц мусобақа протоколига кўра, “Ротор”га техник мағлубият (0:3 ҳисобида) ёзилганини тасдиқлади. Олдинроқ, волгаградликларнинг 7-турдаги "Краснодар"га қарши ўйини ҳам бекор қилинганди.
Шу тариқа, “Ростов” очколари сонини 14 тага етказиб олиб, 7-ўринга кўтарилди. “Ротор” эса 2 очко билан аутсайдер бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар