UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  161 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  2 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  4 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  19 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  3

РПЛ. "Ростов" "Динамо"га енгилди, Шомуродов 90 дақиқа ўйнади Янгиликлар

РПЛ. "Ростов" "Динамо"га енгилди, Шомуродов 90 дақиқа ўйнади

Россия чемпионати 3-туридан ўрин олган "Динамо" - "Ростов" баҳси матнли транслциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Динамо – Ростов 2:0 

«ВТБ-Арена»

Голлар: 1:0 – 42, пенальти Филипп, 2:0 – 45 Комличенко.

Динамо – Шунин, Евгеньев, Ордец, Скопинцев, Паршивлюк, Шиманьски (Карапузов, 64), Фомин (Моро, 69), Каборе, Комличенко (Игбоун, 64), Н`Жи (Терехов, 83), Филипп (Москвичев, 83).

Ростов – Песьяков, Козлов (Байрамян, 77), Осипенко, Чернов (Тошевски, 77), Хаджикадунич, Еременко (Глебов, 67), Норманн (Хасимото, 77), Мамаев, Ионов (Ковалев, 87), Зайнутдинов, Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Зайнутдинов (16), Н`Жи (34), Норманн (34), Шомуродов (54), Моро (90).


Ўйин якунланди. "Динамо" 2:0 ҳисобида "Ростов"ни мағлуб этди. Хизматингизда Шерзрд Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!   

90+4. Моро Зайнутдиновга нисбатан амалга оширган қўполлиги учун сариқ карточка олди. 

90+2. Комличенко ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Евгеньев Тошевскига нисбатан қўпол ўйнагани боис жарима зарбаси белгиланди. 

87." Ростов"да ўзгариш: Ионов ўрнига Ковалев тушди

84. Байрамяннинг зарбаси!  Аммо зарба рақиб томонидан "блокланди". 

83. "Динамо"да 2 та алмаштириш: Филипп ўрнига Москвичев, Н`Жи ўрнига Терехов туширилди. 

81. "Динамо" ўйин темпини тушуришга уриняпти. "Ростов" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда. 

79. Уууухх!  Зайнутдинов чап қанотдан ажойиб пас оширди, бироқ ичкарида меҳмонлардан ҳеч ким тўпга эгалик қила олмади. 

77. "Ростов"да 3 та ўзгариш: Козлов ўрнига Байрамян, Чернов ўрнига Тошевски, Норманн ўрнига Хашимото тушди. 

76. Яна Н`Жи орқали ҳужум уюштирилмоқда, бироқ ҳимоячилар тўни олиб қўйишди. 

74. Н`Жи анча фаол ўйин кўрсатмоқда, ҳозир у чап қанот орқали ҳимояни ёриб кирмоқчи бўлди. 

71. Каборега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Глебовнинг зарбаси унинг юзига тегибди. 

70. Шомуродов рақиб жарима майдонига ёриб кириб, зарба йўллади, тўп ҳимочига тегиб, майдонни тарк этди. 

69. "Динамо"да ўзгариш: Фомин ўринга Моро тушди. 

69. Ионовдан узатмасидан сўнг Мамаев бош билан зарба йўллади, ноаниқ.  

67. "Ростов"да ўзгариш: Еременко ўрнига Глебов тушди. 

65. Қандай вазият! Зайнутдинов яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади!

63. "Динамо"да 2 та алмаштириш: Комличенко ўрнига Игбун, Шиманьски ўрнига Карапузов тушди. 

62. Шомуродов ерлатиб Норманнга пас берди. Норманн тўпни ичкарига ҳаволатиб узатди ва рақиб посбони илиб олди. 

60. Паршивлюк Зайнутдиновни йиқитгани учун огоҳлантириш олди. 

60. арпиннинг боши қотган ва чуқур ўйга толган. У вазитдан қандай чиқиб кетиш ҳақида ўйлаяпти. 

58. Уууух!  Черноадн йжойиб узатма, у узатган тўп Еременкодан кейин Мамаевга ўтди, Павел эса тўпни афсуски, узоқлаштириб юборди. 

56. Козловнинг ўнг қанотдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди. Кейинги вазиятда Еременкодан зарба, тўп дарвозабоннинг қўлида. 

54. Шомуродов Шиманьски га нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди. 

51. Каборе узоқдан Н`Жи томон ажойиб узатмани амалга оширди, Н`Жи ҳаводан келган тўпни дарвозага тўғрилай олмади ва зарба ноаниқ кетди. 

49. Мезбонлар қарши ҳужумга ўтдилар. Филипп Комличенкони олдинга бошлади, у эса тўпни олдириб қўйди. 

47. Учрашув 2-тайми "Динамо"нинг фаоллиги билан бошланди. 

Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб - 2:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

45. ГООООООООООЛЛ! Бурчак тўпидан оширилган тўпни Комличенко боши билан рақиб дарвозасига киритди - 2:0! 

43. Қандай зарба! Шиманьски чап оёғида чиройли зарба ижро этди, аммо озгина аниқлик етишмади. 

42. ГОООООООООООООООООООЛЛЛ! Филипп!  Пенальти муваффақиятли амалга оширилди - 1:0!  

40. Бош ҳакам монитор қаршисига келиб, ўзи кўряпти.  ПЕНАЛЬТИ!!!!

39. ВАР вазиятни текширмоқда, пенальти ёки жарима зарбаси бўлиши мумкин. 

38. Норманн Комличенкони йиқитди, ҳакам индамади ва ўйин қоидаси йўқлигини айтди.  

37. Комличенко Еременкога нисбатан қўполлик ишлатди.

36. Ҳаводан келаётган тўпга Шомуродов эга чиқди ва бурчак зарбаси ишлади. 

34. Бундан норози бўлган Норманн жамоадошини ҳимоя қилиб, Н`Жи билан тортишиб кетди. Ҳакам уларнинг ҳар иккисига сариқ карточка кўрсатди. 

33. Н`Жи Козловга нисбатан қўполлиш ишлатди. 

32. Чернов олис масофадан чиройли пас узатди, бироқ рақиб ҳимоячилари тўпни эгаллаб олишди. 

30. Ана холос! "Динамо" ажойиб ҳужум ташкил этди, аммо Филипп қулай имкониятдан анча ноаниқ зарба берди. 

29. Тўпга эгалик қилиш бўйича статсистика: 26% - 74%

27. "Динамо" яхши ҳужум бошлади, аммо офсайд борлиги маълум қилинди. 

26. Карпин Норманнинг ҳолатидан хавотирга тушди, бироқ ҳаммаси жойида. У ўйнашда давом этяпти.

24. Стандарт вазият пайтида Норманн жароҳат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

23. Шиманьскининг жарима тўпидан умалга оширган узатмаси, ҳимочилар тўпни майдондан чиқариб юборишди. 

22. Черновнинг узоқдан йўллаган зарбаси! Зарба кучсиз чиқди ва Шунинга қийинчилик туғдирмади.

20. Зарба! Шомуродовнинг зарбаси ҳимоячига тегди ва майдондан чиқиб кетди. 

17. Козлов тахминан 20 метр тўп билан олдинга борди, аммо якунда ноаниқ зарба берди.

16. Ууух! Зайнутдинов еҳтиётсизлик оқибатида Скопинцевнинг юзига зарба бериб юборди. Унга сариқ карточка кўрсатилди. 

14. Чернов Шиманьскидан тўпни олиб қўйди, аммо ҳужумни ривожлантира олмади. 

12. Ҳозирча комбинацион футбол кўрмаяпмиз, жамоалар навбати билан хатога йўл қўйиб туришибди, демак,, қайсидир клуб хатодан тўғри фойдалана олишини кутамиз.

10. "Ростов" мезбонларга қарши ҳужум имкониятини беришига оз қолди. Филипп адашмаганида барчаси бошқача кечарди.

9. Анчадан буён майдонда кўриниш бермаган Еременко бугун асосий таркибда тўп тепяпти.

7. Карпин шогирдлари тўпга эгалик қилишда давом этмоқда. Ҳозирча кураш асосан, майдон марказида кечяпти.

5. Чернов "Динамо" футболчисига вазият "совға" қилди. Коиличенко бирга-бир вазяиатга чиқиб боришига оз қолди, Осипенко қутқарди.

4. Ҳозирча ўйиндаги устунлик "Ростов" томонида. Мезбонлар ҳали ҳужумга ўтишмади. 

2. Ростовликлар яхши вазият ташкил этишди. Казлов ўнг қанотдан тўпни ичкарига узатди, тўп Шомуродовгача етиб келди ва ноаниқ зарба ижро этилди.

1. Бош ҳакам Николай Волошин ўйинга старт берди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

"Ростов" чигил ёзди машғулотларда

"Динамо" чигил ёзди машғулотларда 

Ўйин олди суратлар

Таркиблар эълон қилинди

- Ўйин Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбош ишқибозлари! Бугун РПЛ 3-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Ростов" клуби Москвада "Динамо" меҳмони бўлади. Учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан бирга кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика