UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  0 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   0 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   2 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  4 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  2 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  4 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз! Янгиликлар

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз!

“Насаф” деганда бир инсонни унинг ёнига қўшмасдан гапириб бўлмайди. Бу инсон ҳам “Насаф”сиз ҳаётини тасаввур қила олмайди.

Бу мақомга у фақат ўзининг меҳнати ва фидоийлиги билан сазовор бўлган.

Бугун мана шундай инсон, “Насаф” жамоасининг бош мураббийи - Рўзиқул Бердиев 46 ёшга тўлди.

У 1997 йилдан бери “Насаф” билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлар штабига қўшилди. Рўзиқул Бердиев, “Насаф” сафида 314 марта майдонга тушган футболчи ва жуда кўп мавсумда жамоага сардорлик ҳам қилган. 2012 йилдан жамоамизга бош мураббийлик қилмоқда. Бу мураббий фақатгина миллий чемпионат учрашувларида жамоамизни 146 марта майдонга бошлаб тушди ва шуларнинг 94тасида ғалабага эришилди.

Энди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози - Бердиевга яна бир катта маъсулият юкланаяпти. Ватан шаънини халқаро майдонларда ҳимоя қилмоқ. Умид қиламизки, бу ишонч ва катта синовдан ҳам Бердиев муваффақиятли ўтади.

“Насаф” ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда воҳалик футбол ишқибозлари номидан у кишини бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. У кишига сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Оила аъзолари бахтига ва барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг! Сиз бизнинг ардоқли кишиларимиздан бирисиз! Зафарли ғалабаларда хамиша бирга бўлайлик! Тилагимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!


Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


“Насаф” ПФК жамоаси


Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика