UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  10 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

Рўзиқул Бердиев: "Йигитларимиз соврин ютишга ҳақли" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Йигитларимиз соврин ютишга ҳақли"

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги "Локомотив" - "Насаф" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев қатнашди.

"Аввало барча мухлисларимизни финалга чиққанимиз билан табриклайман, улар бунга ҳақли эдилар. Ўтган ўйиндаги 2:0 ҳисобидаги ғалаба ва бугунги баҳсда тартибли ҳаракатларимиз туфайли финалга чиқдик деб ўйлайман", - дейди Рўзиқул Бердиев. 

- "Локомотив"нинг охирги ўйинларини кўриб чиққандик. Кўпроқ ҳимояда ўйнадик, сабр қилдик, қарши ҳужумда имкониятни кутдик. Бизда ярим финалга чиққан тўртта жамоанинг савияси тенг деб ўйлайман. Финалда ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ. Ниҳоят бу сафар финалда кубокни қўлга киритишга уринамиз. Йигитларимиз соврин ютишга ҳақли.

Ҳамза Каримов жароҳати туфайли майдонга тушмаяпти. Тўрт кундан сўнг яна шу жамоага қарши шу ерда ўйнаймиз. Таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди, аммо тактика борасида ўзгаришлар бўлиши аниқ. 

Олий лига доирасидаги баҳсда "Локомотив" билан дуранг ўйнасак хурсанд бўламан. Ўша ўйинда дуранг бўлса чемпионлик учун "Локомотив"нинг ҳам, "Насаф"нинг ҳам имкониятлари пасайиб кетади. Биз доим охиригача курашамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика