UZ

Сўнгги янгиликлар

01:12Гнабри учун Манчестернинг икки клуби кураш бошлади  0 00:59Навас А Серияга йўл олиши мумкин  1 00:29Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди  10 00:05Ана холос! Африка Миллатлар кубоги ёмғир туфайли олти ой ортга сурилди  2 23:46"Милан" Ибрагимович билан янги шартнома имзоламоқчи  0 23:21Эркин агентлардан иборат энг қиммат рамзий терма жамоа  1 23:04Легионерларимиз. Шерзод Файзиев жамоасида нима гап?  0 22:47"Эвертон" собиқ ҳужумчиси Тосун эркин агент сифатида "Бешиктош"га қайтди  0 22:20Қўшни мамлакатларнинг чемпионатларида нима гаплар?  6 22:03"Барса" "Челси"дан Алонсони харид қилмоқчи. Аспиликуэта бўйича музокаралар тўхтатилган  0 21:52Беларусь чемпионати. Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ"ни мағлубиятдан қутқариб қолди   4 21:32Нето "Барселона"ни тарк этади  1 21:15"Рома" Челик учун 7 миллион евро тўлайди  1 20:59"Лилль" ПСЖ ҳимоячиси учун 5 миллион евро таклиф қилди  0 20:41Бернарду Силва "Барселона"га ўтишни истамоқда  2

Рўзиқул Бердиев ва Славча Войнескининг ЎФАга "айта олмаётган" гаплари! Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев ва Славча Войнескининг ЎФАга "айта олмаётган" гаплари!

Тирик организм борки, чарчайди. Чарчаган организмни тиклаш учун вақт ёки қиммат дори воситалари керак. Бизда на вақт, на дори дармон бор.

20 май куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, ҳеч қаерга йўлланма бермайдиган, шунчаки ОФК йўқолиб қолиши мумкин бўлган авлод вакилларини сақлаб қолиш учун ҳар 2 йилда бир маротаба ўтказадиган 23 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарликни бошлайди. 23 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биттаси Олимпиада йўлланмасини берса, иккинчиси шунчаки ўтказилинади. Бу сафар Тошкент мезбонлигидаги қитъа чемпионати билан биз ҳеч қандай мусобақага йўл олмаймиз. 


1 июнь куни старт оладиган мусобақага Тимур Кападзе 10 кун қолганда йиғин бошлайди. Машғулотларга 30 нафар футболчи чақирилган. Одатий ҳол, тўғрими? Бир қарашдан шундай. "Олимпик"ни кейинги иккита ўйини қолдирилди, ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо шундоқ ҳам жисмоний тарафдан қийин ҳолатга тушиб қолган "Пахтакор" ва "Насаф" кейинги икки турни ОТЖга чақирилган футболчиларисиз ўтказиши керак. Кетма-кет очколарни бой бераётган "шерлар" ўз ўрнини топиб бораётган "Локомотив" ва медаллар учун курашаётган "Сўғдиёна"га қарши майдонга чиқса, "Насаф" яқинда ўзгариш бўлган "Бунёдкор" ва "Динамо"га қарши сафарга чиқади. 


Кўп чўзилмасдан асосий мавзуга қайтаман. Сўнгги 20 йил давомида чемпионатдан МТЖ ва ОТЖнинг манфаати устун қўйилиши натижасида, бугунги авлод тарихдаги энг зерикарли ўйинларни (чемпионат интригаси жадвалда қизиқ фақат) кўришга маҳкум қилиндилар. Чўзилиб ётган футболчилар-у, маза-матраси йўқ ўйинлар тўпламини биз бугун чемпионат деб атаяпмиз. Йиллар давомида бош мусобақамизни МТЖни деб, истасак 20 кунга, истасак 1 ойга тўхтатиб қўявердик. Якунда нима бўлди, на ЖЧга чиқмадик, на Олимпиадага. Амалда бу ўзининг салбий исботини кўрсатиб бераётган бўлсада, бу сафар ўхшайди қабилада 2022 йилга етиб келдик. 


Келинг даҳшатли маълумотларни ўз ичига олган статистикани Сизларга тақдим этаман. Олдимиздаги икки мусобақа туфайли ПФЛ 1 давра ўйинларини тезроқ тугатиб олиш учун чемпионатдаги ўйинлар орасини 5 кун қилиб қўйди. Уларни ҳам тушунамиз. Кўчиришлардан ўзини шундай суғурталамаса бошқа йўли қолмаганди. Энди ИНСОН деб аталмиш футболчилар чекаётган жабрни кўзингиз билан кўринг.



Бу вазиятдан жабр чекадиган 3та жамоанинг тақвимига назар ташлаган ҳолда, "Кичкина табиб"даги Машраб каби гапира олмаётган мураббий ва футболчилар ўрнига тилга киришга ҳаракат қиламан. Келинг, аввал Рўзиқул Бердиевнинг "дардини" эшитамиз. "Насаф" мавсум бошидан бери ўтазган ўйинлари. Бу ерга биз ОЧЛга чиқишдаги саралаш ўйинларини қўшмадик. Аввалига ОТЖни деб жабр чекаётган Бердиевнинг олимпиа ёшидаги футболчилари кўтараётган юкламага назар:


ОТЖ сафидан ўрин олиб келаётган "Насаф" футболчилари 2022 йилда.

3 март. Навбаҳор - Насаф

9 март. Насаф - Металлург

23 март. Ўзбекистон U 23 - Саудия Арабистони (Дубай)

26 март. Ўзбекистон U 23 - БАА (Дубай)

30 март. Ўзбекистон U 23 - Вьетнам (Дубай)

2 апрель. Локомотив - Насаф

8 апрель. Ал Садд - Насаф

11 апрель. Насаф - Ал Вихдат

15 апрель. Насаф - Ал Файсали

19 апрель. Ал Файсали - Насаф

23 апрель. Насаф - Ал Садд

27 апрель. Ал Вихдат - Насаф

2 май. Қўқон-1912 - Насаф

7 май. Насаф - Пахтакор

12 май. Сўғдиёна - Насаф

17 май. Насаф - Қизилқум

24 май. Бунёдкор - Насаф

28 май. Динамо - Насаф

1 июнь. Ўзбекистон U-23 - Туркманистон

4 июнь. Ўзбекистон U-23 - Қатар

7 июнь. Ўзбекистон U-23 - Эрон

11 июнь. Ўзбекистон U-23. 1/4 финал

15 июнь. Ўзбекистон U-23. 1/2 финал

18/19 июнь. Ўзбекистон U-23. Медалларь учун

22 июнь. Нефтчи - Насаф

26 июнь. АГМК - Насаф

30 июнь. Насаф - Олимпик

04 июль. Насаф - Сурхон


Жами: 123 кун ичида 28тагача ўйин. Ўртача фарқ 4.4. Деярли ҳар 4 кунда битта ўйин. Ўртада иккита чет элга сафар ва 3та халқаро мусобақа (БАА Кубоги, ОЧЛ ва Осиё чемпионати саралаши). Бу Ўзбекистон U-23 терма жамоасини чорак финалдан ўтган тақдирдаги статистикаси.


Энди эса ўзимизнинг мураббийларнинг иш услубига ўтиб, кети узилмас йиғинларни ташкил қилишга ўрганиб олган Катанец "Насаф"ни қанчалик қийнаётганлигини кўрамиз. Эътибор берган бўлсангиз, Катанецни деярли стадионларда кўрмай қўйганмиз. Шу фурсатдан фойдаланиб савол берсак, Катанецнинг шартномасида Суперлига ўйинларини кўриш ёзилганми?


МТЖ сафидан ўрин олиб келаётган "Насаф" футболчилари 2022 йилда.

3 март. Навбаҳор - Насаф

9 март. Насаф - Металлург

25 март. Ўзбекистон - Қирғизистон

29 март. Ўзбекистон - Уганда

2 апрель. Локомотив - Насаф

8 апрель. Ал Садд - Насаф

11 апрель. Насаф - Ал Вихдат

15 апрель. Насаф - Ал Файсали

19 апрель. Ал Файсали - Насаф

23 апрель. Насаф - Ал Садд

27 апрель. Ал Вихдат - Насаф

2 май. Қўқон-1912 - Насаф

7 май. Насаф - Пахтакор

12 май. Сўғдиёна - Насаф

17 май. Насаф - Қизилқум

24 май. Бунёдкор - Насаф

28 май. Динамо - Насаф

8 июнь. Ўзбекистон МТЖ

11 июнь. Ўзбекистон МТЖ

14 июнь. Ўзбекистон МТЖ

22 июнь. Нефтчи - Насаф

26 июнь. АГМК - Насаф

30 июнь. Насаф - Олимпик

04 июль. Насаф - Сурхон


Жами: 123 кун ичида 24тагача ўйин.  Ўртача фарқ 5.1. Деярли ҳар 5 кунда битта ўйин. Ўртада иккита чет эл сафари ва 3та халқаро мусобақа (Наврўз Кубоги, ОЧЛ ва Осиё Кубоги саралаши). 


Шерзод Насруллаевнинг жароҳати ҳам оғир ўйинлар тақвими натижаси деб айтса бўлади. Бу кетишда, 3та клуб, "Пахтакор", "Насаф" ва "Олимпик" кузга келиб аниқ жароҳатлар исканжасига тушади.


Танқидлар исканжасида қолиб кетган "Пахтакор"нинг македониялик мураббийини биров эшитмайди. Мана шундай пайт унга Рўзиқул Бердиев билан "пик-ник"ка чиқиб, дардлашиб олишни тавсия қилардим.



ОТЖ сафидан ўрин олиб келаётган "Пахтакор" футболчилари 2022 йилда.

3 март. Динамо - Пахтакор

10 март. Пахтакор - Нефтчи

16 март. Олимпик - Пахтакор

23 март. Ўзбекистон U 23 - Саудия Арабистони (Дубай)

26 март. Ўзбекистон U 23 - БАА (Дубай)

30 март. Ўзбекистон U 23 - Вьетнам (Дубай)

1 апрель. Пахтакор - Навбаҳор

7 апрель. Пахтакор - Сепахон

10 апрель. Ал Тавун - Пахтакор

14 апрель. Ал Духайл - Пахтакор

18 апрель. Пахтакор - Ал Духайл

22 апрель. Сепахон - Пахтакор

26 апрель. Пахтакор - Ал Тавон

2 май. Пахтакор - АГМК

7 май. Насаф - Пахтакор

12 май. Пахтакор - Сурхон

18 май. Қўқон-1912 - Пахтакор

23 май. Локомотив - Пахтакор

28 май. Сўғдиёна - Пахтакор

1 июнь. Ўзбекистон U-23 - Туркманистон

4 июнь. Ўзбекистон U-23 - Қатар

7 июнь. Ўзбекистон U-23 - Эрон

11 июнь. Ўзбекистон U-23. 1/4 финал

15 июнь. Ўзбекистон U-23. 1/2 финал

18/19 июнь. Ўзбекистон U-23. Медалларь учун

20 июнь. Қизилқум - Пахтакор

29 июнь. Пахтакор - Бунёдкор

04 июль. Металлург - Пахтакор


Жами: 123 кун ичида 26тагача ўйин. Ўртача фарқ 4.3. Деярли ҳар 4 кунда битта ўйин. Ўртада иккита чет эл сафари ва 3та халқаро мусобақа (БАА Кубоги, ОЧЛ ва Осиё чемпионати саралаши).


МТЖ сафидан ўрин олиб келаётган "Пахтакор" футболчилари 2022 йилда.

3 март. Динамо - Пахтакор

10 март. Пахтакор - Нефтчи

16 март. Олимпик - Пахтакор

25 март. Ўзбекистон - Қирғизистон

29 март. Ўзбекистон - Уганда

1 апрель. Пахтакор - Навбаҳор

7 апрель. Пахтакор - Сепахон

10 апрель. Ал Тавун - Пахтакор

14 апрель. Ал Духайл - Пахтакор

18 апрель. Пахтакор - Ал Духайл

22 апрель. Сепахон - Пахтакор

26 апрель. Пахтакор - Ал Тавон

2 май. Пахтакор - АГМК

7 май. Насаф - Пахтакор

12 май. Пахтакор - Сурхон

18 май. Қўқон-1912 - Пахтакор

23 май. Локомотив - Пахтакор

28 май. Сўғдиёна - Пахтакор

8 июнь. Ўзбекистон МТЖ

11 июнь. Ўзбекистон МТЖ

14 июнь. Ўзбекистон МТЖ

20 июнь. Қизилқум - Пахтакор

29 июнь. Пахтакор - Бунёдкор

04 июль. Металлург - Пахтакор


Жами: 123 кун ичида 25тагача ўйин. Ўртача фарқ 4.9. Деярли ҳар 5 кунда битта ўйин. Ўртада иккита чет эл сафари ва 3та халқаро мусобақа (Наврўз Кубоги, ОЧЛ ва Осиё Кубоги саралаши).


"Олимпик"ни болалари ҳам ўз ҳолатлари билан мақтана олмайди.


ОТЖ сафидан ўрин олиб келаётган "Олимпик" футболчилари 2022 йилда.

2 март. Олимпик - Сурхон

9 март. Қўқон - 1912 - Олимпик

16 март. Олимпик - Пахтакор

23 март. Ўзбекистон U 23 - Саудия Арабистони (Дубай)

26 март. Ўзбекистон U 23 - БАА (Дубай)

30 март. Ўзбекистон U 23 - Вьетнам (Дубай)

2 апрель. Сўғдиёна - Олимпик

9 апрель. Андижон-2 - Олимпик

14 апрель. Олимпик - Турон

21 апрель. Шўртан - Олимпик

26 апрель. Олимпик - Қизилқум

30 апрель. Бунёдкор - Олимпик

5 май. Олимпик - Динамо

10 май. Нефтчи - Олимпик

16 май. Олимпик - Локомотив

20-31 май тайёргарлик

1 июнь. Ўзбекистон U-23 - Туркманистон

4 июнь. Ўзбекистон U-23 - Қатар

7 июнь. Ўзбекистон U-23 - Эрон

11 июнь. Ўзбекистон U-23. 1/4 финал

15 июнь. Ўзбекистон U-23. 1/2 финал

18/19 июнь. Ўзбекистон U-23. Медалларь учун

22 июнь. Олимпик - АГМК

26 июнь. Металлург - Олимпик

30 июнь. Насаф - Олимпик

05 июль. Олимпик - Навбаҳор


Жами: 125 кун ичида 26тагача ўйин. Ўртача фарқ 4.8. 5 кунга ҳам бормаяпти, 5 кун! Бу ҳали ҳаммаси эмас! "Олимпик" шарафини Суперлигада ҳимоя қилаётган футболчиларнинг аксарияти ўйиннинг эртасига U-21 лигасида ҳам майдонга тушяптилар. Ахир улар робот эмаску, 21 ёшли организмни сочиб юборишми мақсад, Олимпиадага чиқаман деб? Уларнинг Олимпиададан кейинги тақдири билан қизиқиб кўряпсизларми. Ўзингиз 40 кунда 12та ўйин ўйнанг, Олимпиадага борасиз, фақат Паралимпияга!


Осиё чемпионатида ярим финалга чиқадиган бўлсак, "Насаф" ва "Пахтакор" футболчилари 20 июнь куни ўз клубига қайтади. Ақли жойида бўлган мураббий 30 кун йиғин ва мусобақадан қайтган футболчисини машғулотга қўймайди, акс ҳолда инсон деб аталмиш футболчини "ИНВАЛИД" қилади, қўяди. Шунинг учун "Насаф" ва "Пахтакор" кейинги турларда бу футболчиларнинг хизматидан фойдалана олмайди. 


Сиз ўйлайсиз бошқа клублар ёшларга имкон беришни истамайдими, истайди. Лекин истаганлар юқоридаги 2 клуб каби қийналишини кўриб, шартидан қайтади. Булар орасида "Бунёдкор" ҳам бор. Ўз пайтида Игорь Шквиринг АГМК сафини ёшларга тўлдириб ташлади, аммо уни 2012 йилги Олимпиада ўйинлари баҳонасида ўтказилаверган йиғинлар тинкасини қуритди, бу ерда натижа орқага қараб кета бошлади. Натижада у нима қилди? Йўли оддий, ёшлардан воз кечди қўйди, ўшанда биз на Олимпиадага чиқдик, на бу футболчиларнинг биттаси ҳеч бўлмаса Россияга кетмади. 


Юқоридаги футболчиларни ҳам мана шу тақдир кутиб турибди. 4 ойда 30та ўйин ўйнаб бўлмайди (Англиядаги "boxing day" ҳам нари борса 3 ҳафта давом этади), бизда футболчиларни таёрлашда супертехнологиялардан фойдаланилмайди, ҳаммаси макарон шўрва билан бошланади. Бу организм бир кун келиб синади. Кеча "Пахтакор" стадионидаги европаликларни кўрдингизми? Биздаги ярим таркиб қўшимча қорин билан югурган бўлса, 56 ёшли футболчи тўп тепган Италия юлдузларининг деярли ҳеч бирида ортиқча вазн йўқ эди.


Мақола чўзилиб кетмасин, шунчаки футболчиларга раҳм қилинг, эртага уларнинг рўзғорини Сиз қилиб бермайсиз!


ФИФА кунлари деган регламент бор, уни ҳали ҳеч ким ман қилмади. Чемпионатни кучайтириб олмагунча, ҳеч бир терма жамоани ривожлантириб бўлмаслигини биргаликда тушунтиринг, нима бўлса, нимага ёзмайсизлар деб ўтирмасдан! ЎФАга келинг, ПФЛга келинг. "Сметани" ҳисоблаб уйда ўтиравермай, фикр беринг, таклиф беринг, бунинг учун жиноий жавобгарлик йўқ.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

+21   
19 май 05:04:18
Ali7279
Фергисондан сурашган хар 3 кунда футболчиларди футбол уйнашига нима дейсиз деганда футболчилар олаётган ойлигига хар куни уйнаш керак декан эди
+17   
19 май 02:25:14
Mirjalol!
Ochig'i CA da "zakaznoy" maqolalar ko'payib ketdi...
+13   
19 май 08:05:05
ОФСАЙД
Мани урнимга бирорта футболчи келиб ишласин. Мани ойлигимга бирорта футболчи бир кун хам ишламаслиги тайин. Лекин ман узимни ойлигим учун хам хар куни футбол уйнашга тайёрман.
+13   
19 май 07:10:13
GOLfutGOL
Bu professional futbolchi u-n normal holat deb o'ylayman biz ham o'zimiz ertalabdan kechgacha ishlaymiz yana haftada ikki marta 2 soatdan futzal! o'ynaymiz har bir o'yinga 3,5 kun bizga birov pul to'lamasa ham. Yana bilmadim.
+11   
19 май 11:10:04
《Ózga sayyoralik》
1 yillik armiyaga borib keyin shu yerda qolib ishlab yurgan vayanniy yigitlarimiz, yurtimiz tinchligi yõlida oyiga bor yõği 2-3 million oylik maosh evaziga, ertalabgi soat 6 dan kechgi soat 8-9 largacha har kuni tinmay itday ishlab yurishibdi. Gohida kechasi bilan uxlamasdan ishlashadi, bechoralar 1 yilda bor yõği 1 oygina dam olishadi xolos!

Endi õylab kõring, bu dabba futbolchilarimiz yurtimizdagi eeeng kõp maosh oladigan odamlar bõlsa. Bular shu paytgacha futbolimizda nima karomat kõrsatibdi-ki, 3-4 kundan õyin õtkazishadi deb yonini olsak. Futbolchimi??! Olayotgan otni kallasiday maoshiga yarasha vazifasini bajarsin! Õzi shundoğam bu futbolchilarimizni davlat byutjetiga foydadan zarari kõp tegib yotibdi❗☝️
+11   
19 май 10:08:01
ААА
5 кунда 1та футбол уйнолмаса нима килади футболчилик килиб.
+11   
19 май 08:03:48
Хамес19
Йил давомида уйнаган уйинлари 30 тага етмайди, яна нимасига нолийсизлар. Утган йили Педри, Бруно Фернандешлар 60 тача уйинда майдонга тушган.
+11   
19 май 02:12:44
FaceFootball
Kechadan beri futbol erkaklar o'yini deb jar solayotganlar bugun xotinchalishlarni tarafiga o'tib olishdimi?
+11   
19 май 01:24:40
Element1956
10 кунда бир марта уйнасак ривожланиб кетамизами? СА макола чикарвотганда журналист,еки текст савиясига умуман эьтибор бермаяпти. Олимпия еки ТЖ ни кутини олдиндан ёпиб,уларни ёнини олиш шарт эмас,заказ макола ёзиб. Урганиб колганмиз,и тан оламиз биздан кучлиларни,сизлар хам тан олинглар. Бугун шарманда килдинглар Италияни U60 га бизани суперларни куйиб,бечора италияликлар чарчаб уйнагиси келми,мажбур югуриб юрибди... Бизаникилар яна ярим соат уйнасак олимпия термамизни туширворарди уйинга,уят эй.
+10   
19 май 10:24:30
lion_7
Maqola ayollar fudboli tugrisida ketetkan busa gaplariz 100% tugti. Ayollarimiz charchab qoladi axir ula uyga borib ruzgar iwlariniyam qliwi kerakku
+9   
19 май 08:00:04
C-19
Qishda uch oy dam olmasdan butun dunyo bilan baravar futbol o'ynash kerak.
+9   
19 май 06:31:43
... ....
Англияда хам футбол шунака уйналади тж мурабийига хужум бошлади бу галамуслар
+7   
19 май 11:17:24
Бустон Жиззах 1972
Хар бир клубда 30-40 та уйинчи руйхатдан утказилади, хар уйинда 8-10 захирада утиради уйнатсин ушаларни.
+7   
19 май 06:35:39
BXZ BXZ
Ахмокона макола .
+4   
19 май 06:53:07
ishqiboz36
BXZ BXZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ахмокона макола .
Тўппа тўғри
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика