UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Рўзиқул Бердиев: “ Шораҳмедов билан хайрлашиш ниятимиз йўқ” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “ Шораҳмедов билан хайрлашиш ниятимиз йўқ”

Кеча Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида Қаршининг “Насаф” клуби ўз мадйонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилиб, йирик (4:1) ғалабага эришди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида қаршиликлар устози давралар оралиғида жамоада кутилаётган айрим ўзгаришларга ўз муносабатини билдирди.

Илгарироқ сайтимиз орқали “Насаф” дарвозабони Элдор Суюнов ва Шерзод Аъзамовга Тошкентнинг “Пахткор” клубидан қизиқиш бўлаётганлиги ҳақида хабар бергандик.  Рўзиқул Саъдуллаевич Тошкент жамоасидан бўлаётган таклифини инкор этмади.

“Суюнов ва Аъзамовга “Пахтакор”дан жиддий таклиф бор. Бу таклиф улар учун янги чақирув. Аммо уларнинг клубимиз билан амалдаги шартномалари бор. Уларнинг “Пахтакор”га ўтиш ёки ўтмаслиги борасида якуний қарорни клуб раҳбарияти қабул қилади. Мабодо улар жамоани тарк этадиган бўлса, уларнинг ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади”, дейди Бердиев.

Шунингдек, Рўзиқул Бердиев давралар оралиғида фаол селекция ишлари олиб борилиши ва жамоага легионер таклиф этиш ниятида эканлигини маълум қилди.

“Бу борада режаларимиз ҳам бор. Ҳужум чизиғи ва қанотни кучайтириш мақсадида ишлар олиб бораяпмиз. Номзодлар ҳам бор, аммо буни ҳозир очиқламоқчи эмасман. Имкон бўлса,  хорижлик футболчиларни сафимизга қўшиб олмоқчимиз” дея сўзида давом этди Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши мураббийи.

Анжуман якунида “Насаф” бош мураббийи мавсум аввалида “Бунёдкор”дан “Насаф”га кўчиб ўтган Акмал Шораҳмедовнинг яна Тошкент жамоасига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги гап сўзларга изоҳ берди.

“Акмал Шораҳмедов борасида гапирадиган бўлсам, бу ўйинчи жамоамиз учун жуда керакли. Уни ҳам клубимиз билан амалдаги шартномаси бор. Биз уни ҳеч қаерга қўйиб юбориш ниятимиз йўқ”, дея таъкидлаб ўтди “Насаф” бош мураббийи.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика