UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  7 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Насаф" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Мавсумни ғалаба билан бошлаш ҳар доим ёқимли. Биринчи навбатда янги футбол мавсумининг очилиши билан барчани табриклайман. 

Битта вазиятни эътиборга олмасак, бугунги ўйинда рақибга деярли имконият бермадик. "Сўғдиёна" тўп билан ўйнашни яхши кўради. Шу боис ҳимояда эътиборлироқ бўлишимиз талаб этиларди. Менимча, тўп дарвоза устунига теккан ўша вазиятдан бошқа рақиб голли вазиятни ярата олмади. Ҳужумда кўпроқ вазиятимиз бўлди.

- Янги келган футболчилар ҳақида ...

- Уларни янги дея олмаймиз. Черанни, Умарни ёки Суҳробни, чунки улар ўзимизнинг футболчилар. Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади. Уларни таклиф этишдан мақсад бизга тажриба ва маҳорат керак. Ҳали олдинда ёрдамлари кўп тегади.

- Насруллаевнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Ўйлайманки у кейинги ўйинларда сафимизга қўшилади. Машғулотда кичик жароҳат олди. Барибир ёрдам беришни ҳоҳлади. У биз учун муҳим футболчи.

- Игорь Голбан вақтдан ютиш учун туширилдими ёки сўнги дақиқаларда унга эҳтиёж сездингизми?

- Голбанни туширимиздан мақсад рақиб узун узатмаларга эътибор қаратаётганди. Охирида стандартлар ва узун узатмаларга қарши тура олиш учун бизга бўйдор футболчи зарур эди.



- Дарвозага кўпдан буён легионер футболчи жалб этилмаётганди. Сиз бу борада рақобатни оширишни мақсад қилганмисиз?

- Кутилмаганда Умид Эргашев жамоамизни тарк этди. У қолганида эҳтимол бошқа дарвозабон олмасдик. Шу боисдан янги дарвозабон вариантини кўриб чиқишимизга тўғри келди. 

- Давомида дарвозабонларга ўйин амалиёти қандай тақдим этилади?

- Зарур бўлганда ким тайёр бўлса, шунга имконият берилади. Ким хато қилса, кейингисида рақобатчиси майдонга тушади. 

- "Насаф"ни олдинда оғир мавсум кутиб турибди. Мавсум давомидаги режалар қандай?

- Бизда етарлича таркиб бор. Ёшлар жамоасидан бир нечта футболчилар жалб этилган.

- Бобир Абдихолиқовнинг жамоани тарк этишига сабаб нима?

- У хорижда ўзини синаб кўришни мақсад қилди. У Қозоғистонда, Беларусьда чемпион бўлди. Эҳтимол соаринлари қаторига Озарбайжон чемпионлигини ҳам қўшиб қўймоқчидир. Борган жойида яхши ўйин кўрсатаяпти, борган жойида омад тилаймиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика