UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  3 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  14 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (1:1) учрашувидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Рақиб бугун зич ҳимояланди ва бу бизга қийинчилик туғдирди. Лекин ғалаба қозона олмаганимиз учун ўзимиз айбдормиз. Охирги зарбани беришда футболчиларимизга совуққонлик етишмади. Рақиб эса гол уриб олгач ҳимояга катта эътибор қаратди.

- Айтиб ўтганингиздек, "Андижон" бугун яхши ҳимояланди.

- Барибир ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Лекин нимаям дердим, дуранг қайд этилди. Суперлигамизда кутилмаган натижалар кўп кузатиляпти ва чемпионат шуниси билан қизиқ ўтяпти.

-  Жамоага таклиф этилган легионерлар бўйича ижтимоий тармоқда турли гаплар айланди.

- Бу ҳақда олдинги ўйиндан кейин ҳам айтгандим. Виза билан боғлиқ масалалар сабаб легионерларнинг сафимизга қўшилиши бироз кечикди. Насиб қилса улар тезда жамоамизга киришиб кетади.

- Бу мавсум ҳар икки жамоа ўз омадини Осиё майдонларида синаб кўради.

- Ҳа, шундай. Биз Элит Осиё чемпионлар Лигасида, "Андижон" эса ОЧЛ 2да иштирок этади. Бизнинг мақсадимиз ғолиб чиқиш эмас, балки муносиб иштирок этиш. Имкон қадар яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қиламиз. Бу йил Суперлига чемпионлигини ўзимизда сақлаб қолишимиз керак.

- "Насаф" сафида дебют қилган Аденис Шала ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Бу футболчи машғулотларимизда фақат икки марта қатнашди. Унинг кучли томонлари бор ва тезкор ўйинчи. Кейинги учрашувларда Шала ўзини кўрсатишига умид қиламиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика