UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  0 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  0 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  4 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  2 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  4 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  5 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   85 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  18 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  12 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0

Рўзиқул Бердиев: "ОФК кубогида имкон қадар гуруҳдан чиқишимиз керак" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "ОФК кубогида имкон қадар гуруҳдан чиқишимиз керак"

Суперлиганинг олтинчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Сурхон" (6:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди





"Аввало мухлисларимизни ишончли ғалаба билан табриклайман. Мавсум стартида кўп очколар йўқотган эдик. Уларнинг ўрнини тўлдиришимиз керак эди. Ўз ўйинимизни ўзгартирган ҳолда очколар тўплашимиз талаб этиларди. Бунинг уддасидан чиқмоқдамиз. Шу кайфият ва темпда давом этишимиз даркор. Жамоамизнинг ўйинини шакллатиришга ва сифатида эътибор қаратмоқдамиз. "Сурхон" ҳимоядан ўйнаб қаршилик кўрсатишга уринишини билар эдик. Шунинг учун имкон қадар шошилмасдан вазиятларимизни кутишимиз лозим эди. Биринчи голгача рақиб муносиб қаршилик кўрсата олди. Шундан сўнг иккинчи бўлимда ўйин тубдан ўзгариб кетди. Устунлик тўлиқ томонимизга ўтди",- дейди Рўзиқул Бердиев.

- Танаффусда берган кўрсатмаларингизни футболчилар қай даражада бажара олишди?

Уриб олган голларимиз бизга қўл келди. Рақиб ҳам олдинга ўтишга интилди. Шунинг учун уларда бўш ҳудудлар пайдо бўлишини, улардан фойдаланиш кераклигини айтгандик. Буни амалда уддалай олишди. 

- Ойбек Бозоровнинг ҳолати қандай?

Менимча, бир ҳафталарда машғулотларга қайтади. Ойбекнинг бугун иштирок этмагани, Суҳроб Нуруллоевда ҳам жароҳат борлиги сабаб ўйин схемамизни ҳам ўзгартиришга қарор қилдик. Бундай схемада кўп ўйинлар ўтказганмиз. Чунки таркибимиз катта эмас. Йўқотишлар бўлганида футболчиларнинг жойлашувини ўзгартиришимизга тўғри келади. 

- Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида асосий фаворит сифатида кимни кўрсата оласиз?

Ўйлайманки, учта Суперлига жамоаларининг имкониятлари баландроқ. Ўзимиз қатнашадиган ҳар бир мусобақада максимал даражада ҳаракат қиламиз. Таркибимиз катта бўлмасада, учта фронтда курашишимизга тўғри келади. Имкон қадар ёшларнинг тажрибасини ва ўзига бўлган ишончини оширишимиз лозим.

- ОФК кубоги баҳсларига тайёргарлик қандай бўляпти?

Чемпионат ўйинлари орқали тайёрланамиз. ОФК кубоги бошланадиган паллада яхши ҳолатда бўламиз. Тожикистондаги ўйин суъний майдонда ўтиши бизни ўйлантирмоқда. Бу бизга озгина бўлсада қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин бу баҳона бўлмайди. Имкон қадар гуруҳдан чиқишимиз керак. Туркманистонда чемпионат давом этмоқда. Тожикистонда иккита тур ўтди. Мусобақага қадар рақибларни ўрганиб чиқамиз.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика