UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  8 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  8 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Рўзиқул Бердиев: "ОЧЛда ижобий натижа кўрсатиш учун боримизни берамиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "ОЧЛда ижобий натижа кўрсатиш учун боримизни берамиз"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Ўйин олдидан бизда хавотир бор эди, чунки кучли жамоа майдонида тўп тепдик. Бундан ташқари, йигитларимиз эндигина йиғиндан қайтишган эди. Бироқ олдимизга қўйилган мақсадимизга эришдик. Бугун ҳар икки жамоада хавфли вазиятлар юзага келди, ўйин тенг курашлар остида ўтди. Қайси жамоа гол урса, ўша жамоа ғалаба қозонарди. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Ғалабадан хурсандмиз, аммо афсуски, ўйин охирида Шерзод Насруллаев оғир жароҳатга йўлиқди. Эртароқ сафимизга қайтишини кутиб қоламиз.

- Насруллаев айнан нима туфайли жароҳатлангани ҳақида батафсил маълумот берсангиз...

- Ҳужумга қўшилаётган пайтда ноқулай йиқилди. Тиббий кўрикдан сўнг ҳаммаси аниқ бўлади. Лекин менга айтишларича, унинг жароҳати жиддий. Бугун-эрта шу ерда бўламиз. Балки жароҳати билан бўлса-да, уни ўзимиз билан бирга олиб кетармиз. Худди шундай вазият Ғайбуллаев билан кузатилмоқда. Уни ҳам бирга олиб кетишни режалаштиряпмиз.

- Бугун марказий ҳимоячилар қандайдир палапартиш ўйнашди. Масалан, ҳаводан келган тўплар ўтиб кетаверди. Уларнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Ҳа, сиз айтгандек, бу сезилди. Танаффусда йигитларга эътиборли бўлишларини айтдим. Бу иккинчи таймда камроқ кузатилди. Ҳимоячиларимизда пала-партишликлар кузатилиб турди. Умумий ўйинга баҳо берсак, "Локомотив"га қараганда кўпроқ вазиятларга эга чиқдик. 

- Баҳром Абдураҳимов кўп жамоаларда ўйнаб чиқди ва у қадар яхши кўринмади. Бироқ у сизнинг қўл остингиздаги "Насаф"да жуда яхши ўйнайверади. Бу нима билан боғлиқ?

- Унинг ўйин услуби бизга мос келади. Йигитларга кўпроқ тўпни назорат қилишни уқтираман. Лекин у бошқа жамоага бориб, чемпион бўлди ва сафимизга қайтгач, у билан бирга Кубокни ютдик. Абдураҳимов тўп билан яхши ҳаракат қилади. Энг яхши даврида Черан билан яхши жуфтлик ҳосил қилишганди. Баҳромга ишонишда давом этамиз. 

- Қачонгача бунчалик камтар бўлиб юрасиз? Нега чемпион бўлиш вазифасини олдингизга қўймайсиз?

- Бу менга боғлиқ эмас. Жамоа олдига юқори мақсадларни қўйиши учун молиявий имкониятларимиз катта бўлиши керак. Биз таркибни кучайтириш учун янада кучлироқ футболчиларни жалб қилишимиз лозим, лекин бунга имкониятимиз бўлмаяпти. Шунинг учун ўз ўйинчиларимизга таянишга мажбур бўляпмиз. 

- Осиё Чемпионлар Лигаси олдидан ўз фикрингизни билдириб ўтсангиз...

- Эртага Тошкентда бўламиз, индинга "Пахтакор" билан биргаликда чартер рейс орқали Саудия Арабистонига йўл оламиз. Биринчи ўйинимиз 8 апрел куни Осиёнинг энг гранд жамоаларидан бири бўлган Қатарнинг "Ал Садд" клубига қарши кечади. Умумий айтиб ўтадиган бўлсак, турнирда ижобий натижа кўрсатиш учун боримизни берамиз. Имкониятларимиздан максимал фойдаланамиз.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика