UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  0 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0

Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навоий ФА" (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз бугунги ўйин орқали футболчиларга мотивация беришга ҳаракат қилдик. Етакчи футболчиларни ўйинга жалб этганимизнинг сабаби ҳам шу. Шунингдек, ёш футболчиларга ҳам катта тажриба бўлди. Биз кубокдаги мақсадимизни амалга ошириш учун навбатдаги тур ўйинларида ўзимизни кўрсатишимиз керак. Навбатдаги босқич масаласи навбатдаги тур ўйинларида қайд этадиган натижаларимизга боғлиқ.

- Черанни 70-дақиқадан кейин ўйинга қўшилиши ҳисобни йириклаштириш мақсадига қаратилганмиди?

- Бу ҳақида айтдим, биз бугун ғалабага ишонгандик. Бу орқали ёш футболчиларга, бутун жамоага яхши кайфият тақдим этмоқчи эдик.

- Рақибнинг голида кимнинг хатоси бўлди деб ўйлайсиз?

- Буни видео такрор орқали қараб чиқиш керак. Бунда ҳимоячилар ва дарвозабон ўртасидаги тушунмовчилик юз берди деб ўйлайман. Ҳимоячилар ҳужумчини олдинга чиқишига имкон бериб қўйишди.

- Ўтган мавсум бошида "Насаф"нинг асосий мақсади чемпионлик эди. Бу йил кубокдаги мақсад қандай?

- Бизда яхши таркиб бор. Йигитларга ишонамиз. Ҳар бир мусобақада максимал ҳаракат қилишга кучимиз етарли деб ўйлайман. Биз чемпионликни ҳимоя қилишимиз, халқаро майдонда муносиб иштирок этишимиз керак.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика