UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  1 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  1 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  1 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  12 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  2 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10

Рўзиқул Бердиев "Насаф"дан кетадими? Бу йил жамоага нима етишмади? "Насаф" бош директори билан суҳбат Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев "Насаф"дан кетадими? Бу йил жамоага нима етишмади? "Насаф" бош директори билан суҳбат

Ўтган дам олиш кунлари 2019 йилги Суперлигада сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди ва чемпионат якунига етди.

Биронта легионерларсиз мавсумни ўтказган Қаршининг "Насаф" клуби мавсумни 7-ўринда якунлади. Биз клуб бош директори Сергей Кучеренко билан йил якунлари, янги мавсум учун режалар ҳақида суҳбатлашдик.

- "Насаф" 2019 йилги Суперлигани 7-ўринда тугатди. Раҳбарият бу натижадан қониқдими?

- Йўқ, албатта қониқмадик. Сабаби "Насаф" ҳеч бўлмаганда 3-ўрин учун курашиши лозим. Эътибор қилган бўлсангиз мавсум давомида етакчи клубларнинг барчасига қарши муносиб ўйнадик, ғалабалар ҳам бўлди. Бироқ ўзимиздан пастдаги жамоалар билан баҳсларда имкониятни бой бериб қўйдик. "Насаф"га характер етишмади, бизда ўйиннинг боришини ўзгартириб юбора оладиган футболчи йўқлиги кўриниб қолди.

Мавсумда ўзимизга ярашмаган ўринни эгаллаганимизга кўплаб сабаблар бор. Масалан, кўплаб футболчиларимиз олимпия терма жамоамиз сафида қатор йиғинларда қатнашишди. Кўп ишласа хатто машиналар ҳам бузилади, булар эса оддий йигитлар. Мавсум охирларида чарчоқ аломатлари ҳам албатта сезилди. Бир нарсани ёзиб қўйишингизни сўрардим: "Насаф" ҳар доим турли терма жамоаларга футболчи етказиб беришдан хурсанд бўлади ва шундай ишлашда давом этади.



- Кейинги мавсум учун режалар қандай? Жамоа қачон 2020 йилги мавсумга тайёргарликни бошлайди?

- Янги мавсумга тайёргарликни 14-15 декабрь кунлари бошлашни режалаштираяпмиз. Янги йил байрамига қадар бўладиган йиғинда олимпиячилар қатнашишмайди. Сабаби Ўзбекистон олимпия терма жамоаси декабрь ойида ҳам хорижда йиғин ўтказади. Шу боис U-21 жамоамиздан кўплаб футболчиларни асосий таркиб билан машғулотларда синаб кўрамиз, уларнинг ҳолатига баҳо берамиз. Балки таркибда янги футболчилар ҳам бўлиши мумкин. Балки қайсидир футболчилар жамоамизни тарк этар, кимларнидир ижарага берармиз. "Пахтакор", "Навбаҳор" каби клублар футболчиларимизга таклиф билан чиқишмоқда. Барчасини бафуржа ўрганиб чиқамиз ва барча учун оптимал вариантни танлаймиз. Ҳаёт давом этаверади.

- Рўзиқул Бердиев борасида қандай фикрдасиз? У клубда қоладими?

- Рўзиқул Бердиевнинг шартномаси йил якунида тугайди. Нафақат унинг, бутун раҳбариятнинг шартномаси йил сўнггида якунига етади. Бизда фақат футболчиларнинг шартномалари узоқ муддатли. Раҳбарият Бердиевга ишонади ва унинг клубда қолишини хоҳлайди. Йил сўнггида мураббий билан музокара ўтказамиз ва якуний қарорга келамиз. Биз унга яхши шароит яратиб беришга ва совринли ўринлар учун кураша оладиган жамоа қуришига ёрдам бермоқчимиз. 

- Янги мавсумдан олдин таркибга кучли футболчилар ҳам қўшиб олинадими ёки асосий урғу барибир академия тарбияланувчиларига қаратиладими?

- Ҳозир 2020 йилги мавсум учун сметамиз тасдиқланишини кутаяпмиз. Барчаси мана шунга боғлиқ. Биз ҳам "Насаф"га кучли футболчиларни келишини ва юқори ўринлар учун курашишни истаймиз, аммо фақат истак билан иш битмайди. Академия тарбияланувчиларига келсак биз доим уларга ишонамиз ва яқин йилларда яна кўплаб ёш футболчиларни асосий таркибда кўрамиз деб умид қиламан.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика