UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Рўзиқул Бердиев: "Месси бизда эмас, у Европада. Кенжабоевни унга қиёслаш ноўрин" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Месси бизда эмас, у Европада. Кенжабоевни унга қиёслаш ноўрин"

Ўзбекистон суперлигасининг 8-туридан ўрин олган «Насаф» ҳамда «Қизилқум» баҳсидан (1:1) сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан бўлишди.

“Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бир очкони қўлга киритиб, икки очкони йўқотдик. Кейинги ўйинларда ғалаба учун курашамиз. Жамоамиз ҳали жуда ёш. Ҳар сафар ғалаба талаб қилиш нотўғри деб ўйлайман. Бобир Абдуҳолиқов жароҳатдан қайтса ҳужумларимиз янада кучаяди. Имконият бўлса тажрибали футболчиларни жамоамизга олиб келамиз, фақат биринчи давра тугагандан кейин. Умуман юқори мақсадлар мавсум бошида қўйилиши керак Тажрибали ўйинчининг ёнида малакали футболчилар ҳам етарли бўлиши зарур. Шундай даражадаги футболчилар бир ёки икки нафарига эга бўлиб ҳам ОЧЛга чиқа олмаслик мумкин. Кенжабоевни Месси билан таққослаш ноўрин. Месси бизда эмас, у Европада. Мавсум бошида Бозоров яхши формада эди. Сўнгги ўйинларда Ислом ўзини яхши томондан кўрсатди. Бугунги ўйинда дарвозага кўпроқ хавф туғдириши керак эди. Бироқ, у орқароқда ҳаракат қилди. Ўйлайманки, кейинг ўйинларда аҳволимиз ўнглаб оламиз. Бундан қийинроқ вазиятлардан ҳам чиқиб кетганмиз”, – дея қайд этган мураббий. 

Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика