UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  4 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  6 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  36 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3

Рўзиқул Бердиев: “Локомотив” - ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож жамоа эмас" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Локомотив” - ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож жамоа эмас"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.


- Бугунги учрашувда ҳакамнинг қарорлари кўп вазиятларда рақибимиз фойдасига ҳал бўлди. Бизга эса ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон берилмади. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, “Локомотив” жамоасининг ғалабасини тан оламан. “Локомотив” кучли жамоа, буни тан олиш керак. Бундай жамоа ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож эмас.

Учрашувда рақибимиз ҳимоячиларимизнинг қўпол хатоларидан унумли фойдаланишиб, голлар уришга эришди. Дастлабки бўлимга нисбатан иккинчи бўлимда яхшироқ ўйин намойиш этдик. Аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимдаги таркибимизда бўлган ўзгаришга тўхталадиган бўлсам, Шерзод Аъзамовни алмаштиришга мажбур бўлдик, унда чарчоқ аломатлари сезилди ва тезкор ҳаракат қиладиган Дониёр Нарзуллаевни майдонга туширдик.

Иккинчи голимиз тоза гол эди, ҳеч қанақа ўйиндан ташқари ҳолат ҳам йўқ эди. Аммо учрашув ҳаками Бобур Абдуҳолиқовни қўли билан ўйнади деб, голни ҳисобга олмади. Бунда ҳам ҳакамнинг қарори тушунарсиз бўлди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика