UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  0 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  2 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  5 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  2 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  3 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  5

Рўзиқул Бердиев: "Локомотив" бугун 5 нафар ҳимоячи билан ўйнади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Локомотив" бугун 5 нафар ҳимоячи билан ўйнади"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

- Гувоҳи бўлдиларингиз ўйин бизнинг устунлигимизда ўтди. Фақат мақсадимизга эришиш учун битта гол етишмади. Йигитлар финалга чиқишни жуда ҳам исташган эди ва бугун борини бериб ўйнашди. Натижа биз учун қониқарсиз бўлсада, футболчиларимиз ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

Бугун етарлича вазиятларни ярата олдик. Фақат шу биринчи бўлимдаги вазиятларда гол кирита олганимизда, ўйин бошқача бўлиши ҳам мумкин эди.

Ўзбекистон кубоги ғолиблиги ҳам ОЧЛга тўғридан-тўғри бўлмасада, саралаш ўйинларида иштирок этиши ҳуқуқини берар эди. Шу боис, ҳам футболчилар борини бериб ўйнашди. Лекин биз биламиз, чемпионатда иккинчи ўринни қўлга киритган жамоада ҳам шундай имконият бўлади. Энди шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

“Локомотив” бугун 5 та ҳимоячи билан ўйнади. Шу боис, биз ўз тактикамизни ўйин бошидан ўзгартирдик, яъни 4-4-2 тактик схемасига ўтдик. Чунки 5та ҳимоячи билан ўйнайдиган жамоага 2 та ҳужумчи тушурмасак, имкониятлар бўлмайди. Йигитларга рақибга нисбатан кўпроқ босим ўтказишга кўрсатма бердик. Албатта, бундай пайтда  футболчилар учун кўпроқ югуриш талаб этилади ва ўз-ўзидан бу орқали уларда жисмоний толиқиш ҳам бўлади. Шунинг учун иккинчи бўлим охирларида бироз ўйинимиз сустлашди.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика