UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:05CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  26 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  0 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  5 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  52 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Рўзиқул Бердиев: "Кубок финалидан сўнг бизда руҳий ва жисмоний чарчоқлар бор эди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Кубок финалидан сўнг бизда руҳий ва жисмоний чарчоқлар бор эди"

Coca-Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Насаф" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин биз учун кутилмаган натижа билан якунланди. Рақиб чуқур ҳимояланди ва бизга ҳужумда деярли имкон бермади. Олдинга ўтиб таваккал қилдик ва қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. 

Олдинги ўйинларда ҳам очко йўқотганимиз ва бугунги натижа мусобақа жадвалига таъсир кўрсатаяпти. Бугунги мағлубиятдан сўнг имкониятларимиз анча камайиб кетди. Олдинда битта ўйинимиз бор ва биз охиригача ҳаракат қиламиз. Умумий ўйин бўйича йигитларга эътироз йўқ. Ўша кубок финалидан сўнг бизда руҳан ва жисмонан чарчоқ бор эди. Бу ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Уйдаги ўйинларда рақиблар биз билан чуқур ҳимояланган холда ўйин ташкил этишаяпти. Бугун олдинги чизиқда вазият яратадиган ва ҳужумларни якунлайдиган футболчи таркибимизда йўқ экани яна бир бор кўриниб қолди.

- "Насаф" уйдаги ўйинларда 7 марта дуранг қайд этибди. Бу натижага қандай изох берасиз?

- Журналистлар уйдаги ўйинларга эътибор қаратишаяпти. Лекин ҳеч ким сафарда энг яхши мавсум ўтказганимиз ҳақида гапирмаяпти. Айтиб ўтдим, жамоалар уйдаги ўйинларимизда бизга нисбатан чуқур ҳимояланган холда ўйин ташкил этишаяпти.

-Биринчи бўлимда ҳакамлар жамоани руҳан синдиришга қаратилган ҳаракатларни амалга оширгандек кўринмадими?

- Йўқ, бундай эмас деб ўйлайман. Биз ўзимиз кам вазият яратдик ва имкониятларни голга айлантира олмадик. Бунга ҳакамларни алоқаси йўқ бўлса керак.

- "Нефтчи"дан кўра бугун "Насаф"га кўпроқ очко керак эди. "Насаф"ни ютган жамоага қандайдир моддий рағбатлар берилиши мумкин бўлган гаплар атрофда айланиб юрибди...

- Биз ҳам узоқдан туриб эшитаяпмиз. Кўп жамоалар бизни очко йўқотишимизни истаб ҳаракат қилгандек кўринаяпти. Бизга қарши икки карра куч билан ўйнашаяпти. Аммо, бу борада менда ҳеч қандай асос йўқ ва бирон фикр айтишим қийин.

Рейтинг: -44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика