UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  7 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз бугун ўз характерини намойиш қилди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз бугун ўз характерини намойиш қилди"

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


-Аввало шуни таъкидламоқчиманки, ўйин ажойиб муҳитда ўтди. Бунинг учун бугун стадионга ташриф буюрган мухлисларга ҳам, жамоамиз ўйинчиларига ҳам ўз ташаккуримни изҳор этаман. Бугун биз хақли ғалабага эришдик.

 Ўйинни яхши бошладик, пенальтигача иккита қўлай вазиятга эга бўлдик. Аммо пенальтидан гол ўтказиб юборганимиз қайсидир маънода режамизга ҳам таъсир ўтказди. Бугун йигитларимизда ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди, улар ўз кучларига ишониб ҳаракат қилишди ва ғалабани қўлга киритишди. Кейинги уч ўйинда дастлаб гол ўтказиб юбориб, ғалаба қозонаяпмиз. Бу жамоамизнинг характеридан ва иродасидан дарак беради. Жамоамиз бугун ўз характерини намойиш қилди. Жамоамизда ҳозир рақобат бор, шунинг учун ким ўйинга яхшироқ тайёр бўлса, шу ўйинчига имкон бераяпмиз. Ҳозир жамоамизда захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтира оладиган ўйинчиларга эгамиз. Навбатдаги ўйинни кубок баҳслари доирасида “Бухоро” жамоасига қарши ўтказамиз, бугун улар ҳам, биз ҳам ўйин ўтказдик. Кубок баҳси биз учун жуда муҳим. “Бухоро”  жамоасига тайёргарлик бугундан бошланди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика