UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  0 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда маҳорат етишмаяпти" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда маҳорат етишмаяпти"

"Насаф" ҳамда "Қизилқум" ўртасидаги Суперлиганинг 17-тур ўйинидан (0:0) сўнг мезбон жамоа устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: "Натижа биз кутгандек бўлмади. Рақиб яхши ҳимояланди. Рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга деярли имконият топа олмадик. Баъзи вазиятларда омад етишмади, тўп тўсинга тегди, дарвозабон сейв ижро этди. Натижа - қониқарсиз. Кейинги баҳсга бугундан тайёргарлик кўришни бошладик".

- Жамоа нега очколарни йўқотяпти? Бу руҳий ҳолатга боғлиқми ёки ички муҳит ёмонми?

- Ҳар бир баҳсда ғалаба учун майдонга тушамиз. Ички муҳитда муаммолар йўқ. Шошасиз, ўйинингиз чиқмайди ва бу руҳиятга таъсир қилади. Асосий сабаблардан бири - ҳужумда маҳорат етишмаяпти.

- Легионерлар олганмиз. Турдан-турга уларнинг ўйинида ижобий ўзгариш бўлиши керак. Қачонгача уларнинг кўникишини кутамиз?

- Буни устида кўп ишлаяпмиз. Уларни жамоа яхши қабул қилди. Бироқ ҳозирча ҳужумда маҳорат етишмаяпти.

- Олдинда Суперкубок баҳси бор. Бу учрашув осон кечмаслги аниқ.

- Бу нафақат биз, балки рақиб учун ҳам осон бўлмайди. Сўнгги натижаларга қарайдиган бўлсак, уларга қарши баҳсларда яхши ҳаракат қиляпмиз. Натижа ижобий бўлади деб ўйлайман.


Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика