UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  18 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  20 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  15 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

Рўзиқул Бердиев: “Футболчилар молиявий аҳвол ҳақида ўйлашмаяпти” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Футболчилар молиявий аҳвол ҳақида ўйлашмаяпти”

“Насаф” – “Нефтчи” (2:0) учрашуви ниҳоясига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ва Одилжон Ҳамробековлар ишитирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Бугунги асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Бу ғалаба жамоамиз учун жуда зарур эди. “Нефтчи” жамоасининг охирги ўйинини ўрганганимизда шу нарсага амин бўлдикки, рақибимиз беш нафар ҳимоячи билан ўйнаб, Қўқонда бир очкони қўлга киритганига гувоҳ бўлдик. Бугунги учрашувда ҳам шундай бўлишини тахмин қилган эдик. Шундай ҳам бўлди. Биз ҳам бундай ўйинга тайёрланиб, бугунги ўйинни ташкил қилдик. Жамоамиз вазиятлар ярата олди ва учрашувнинг сўнгги дақиқаларида гол уриб, ғалабага эришдик. Яна қўшимча тарзда шуни айтаманки, биз биринчи голдан кейин бутун ўйин давомида яратган вазиятлардан кўпроқ вазиятлар ярата олдик. Албатта биринчи гол бизга руҳий устунликни берди. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга ўз ташаккуримни билдираман. Кейинги натижаларимизга қарамасдан улар бизни қўллаб-қувватлаш учун бугун стадионимизга келишди. Уларнинг ҳам бугунги ғалабада катта ҳиссалари бор.

Дониёр Нарзуллаевга яна ишонч билдирганимиз, Славко Лукични ўзларингиз биласиз барча ўйинларимизда майдонга тушаётган эди. Мақсадимиз унга дам бериш эди. Аммо Нарзуллаевнинг биз кутган ўйини чиқмагач, яна Лукични майдонга туширишга мажбур бўлдик. Албатта у ўйинимизни кучайтира олди.

Жаҳонгир Алиев ҳам бугун яхши ўйин намойиш этди. Биз буни кутаётган эдик. У бугун биз кутгандек, талаб қилгандек ўйин намойиш этди. Унинг камроқ майдонга тушаётганига сабаб, мавсум бошида жароҳати сабаб бизга ёрдам бера олмади. Қатнашган ўйинларидаги ҳаракатлари эса бизни қониқтирмади. Агар Жаҳонгир бугунгидек ўйин кўрсатаверса, биз унга доим ишонч билдирамиз.  

Ички муҳит ҳақида Одилнинг гапларига қўшимча қилмоқчиман. Шуни ишонч билан айта оламан. Йигитларимизни молиявий аҳвол ўйлантираётгани йўқ. Бу ҳақда ўйлашгани ҳам йўқ. Аммо ўзларингизга маълум, биз бу йил Суперлиганинг бошқа жамоаларига қараганда кўпроқ ўйин ўтказаяпмиз ва биз учун ўйинлар тақвими ҳам жуда тиғиз. Ҳисоблаб кўрсангиз, қирқ кунда ўнта ўйин ўтказдик. Ўйлаб кўринг, шунча ўйинда бир хил таркиб билан ўйнаш бари бир толиқишга олиб келади. Бу оғир. Кўплар ўйлаши мумкиндир, молиявий қийинчилик салбий таъсир қилаяпти деб, бундай эмас. Биз бугун футболчиларимизга уч кунлик танаффус эълон қилдик. Чунки олдимизда терма жамоамиз ўйини сабаб, танаффус вужудга келди. Бу вақт футболчиларимизнинг тикланишига  ёрдам беради. Кейин биз албатта олдинги ҳолатимизга қайтамиз.

Биз ҳақимизда кўплаб гаплар чиқаяпти. Аслида биз иғво гапларга кўп ҳам эътибор қаратмаймиз. Қайсидир ўйинчимиз кетиши ҳақида кўп сўрашади. Футболчининг келиши кетиши, бу футболнинг бир бўлаги. Яъни футболдаги бор нарса. Аммо такрор айтаман, агар қайсидир ўйинчимизнинг трансфери орқали клубимизга жиддий фойда бўладиган бўлса, буни амалга оширамиз. Биз албата унинг ўрнини бошқа ўйинчи билан тўлдирамиз. Акс ҳолда, бу ўйинчи ўзимизга ёрдам бергани маъқул. Лекин бизга ҳали ҳеч қандай расмий таклиф бўлгани йўқ.

Жасур Ҳасанов ҳақида. У оёғидаги оғриқдан шикоят қилган эди. Шунинг учун биз таваккал қилишни ҳоҳламадик ва унга тикланиш учун кўпроқ имкон бердик.

Тошкентга сафарим ҳақида. Яширмайман, Тошкентга Умид Маҳаммаджоновичнинг таклифлари билан боргандим. У киши билан самимий ва мазмунли суҳбат бўлди. У киши клубимиздаги аҳвол билан ҳам қизиқдилар. Албатта бу борада ёрдам беришларини ва келиб вазият билан яқиндан танишишларини ва ўйинимизни томоша қилишларини айтдилар.


Одилжон Ҳамробеков: - “Нефтчи” жамоаси ҳам биз билан ўз майдонимизда ўйнайдиган бошқа жамоалар каби, учрашувни ҳимоядан бошлашди. Аслида рақибни бундай ҳимоявий ўйин кўрсатиши бизга бироз қийинчилик туғдиради.  Шунга қарамасдан биз вазиятдан чиқишга эришдик. Устозимиз айтганларидек, бугун бизга ғалаба жуда зарур эди. Ғалабадан албатта хурсандмиз. Мақсадимиз, кейинги ўйинларда ўз мавқиемизга қайтиб, мухлислар кутган ўйинмизни намойиш этиш.

Жамоадаги руҳий ҳолат? Бизда ҳамиша руҳий ҳолат жойида. Мураббийимиз бизга доим уқтирадики, ўйнаб ўзингни кўрсатдингми, танилдингми, номингни асрашга, назардан тушмасликка ҳаракат қилишимизни айтади. Албатта, кейинги ўйинлардаги суст ҳаракатимиз бу толиқишдан, бошқа нарса эмас. Бу ҳолат баъзиларда муҳит ёмон деган фикр ўйғотгандир. Аммо асло бундай эмас. Шуни ишонч билан айта оламан, ҳали ҳеч бир ўйинчимиз “Насаф”нинг ички муҳити ёмон деб, айтмаган. Мана терма жамоаларда ҳам, биздан кетган ўйинчилар билан ўзаро суҳбатда бўламиз улар доимо биздаги ички муҳитни эслашиб, мақташади.


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика