UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  25 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  2 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  2 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  1 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  6 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  15 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   54

Рўзиқул Бердиев: "Бизда ҳар йили иккита ёки учта Остон Ўруновга ўхшаган футболчилар чиқяпти" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бизда ҳар йили иккита ёки учта Остон Ўруновга ўхшаган футболчилар чиқяпти"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.




"Ўйламанки, бугун ҳар икки жамоа ҳам ўз савиясига яраша ўйин намойиш этишди. Икки жамоа ҳам яхши ўйнади. Икки марта ҳисобда олдинда бориб, ғалабани қўлдан чиқариш аламли бўлди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди.  Учрашув охирида мезбонлар ҳам ғалабани илиб кетишлари мумкин эди. Ғалабани ушлаб қола олмаганимиз биз учун муваффақиятсизлик бўлиши мумкин. Лекин, юқорида таъкидлаганимдек ўйинлар тенг курашлар остида ўтди. Бу йил Қўқонда жуда яхши жамоа шаклланган. Ўйинларини кузатганимизда шунга амин бўлдикки жамоа жанговор руҳда ўйин кўрсатмоқда.

 Айтишимиз керакки, ҳар икки голда ҳам дарвозабонларимиз хато қилишди.Биз бундай хатоларни кутмаган эдик.  Биринчи голдан кейин Машҳурни алмаштирдим. Лекин, уни ўрнига тушган Абдувоҳид ҳам тўпга отилишда хато қилди. 

Бугун бошланғич таркибда учта ўзгариш қилишимизнинг асосий сабаби айрим футболчиларимизнинг  жароҳати бор эди. Қолаверса, ёшларга имкон беришга ҳаракат қилпямиз. Алиқулов бироз бетоб эди, ўзини ёмон ҳис қилди. Раҳматуллаевни ўрнига эса Акмал Мозговойни туширдик, Акмал бугун ёмон ўйнамади ва учинчи ўзгариш Бобур Абдухолиқов билан боғлиқ. Бобур барча ўйинларда майдонга тушиб келмоқда ва унда чарчоқ аломатлари сезилмоқда, яна уни натижалари ҳам қониқарли эмас.  Оҳирги ўйинларда ёшларга ишонч билдиришда давом этяпмиз. Акмал "Металлург" билан ўйинда ғалаба тўпини киритди. 

Машғулотларни салқин пайтда ўтказиш мумкин. Лекин расмий ўйинларда бундай қилиб бўлмайди. Ёз ойида ўйнаш осон эмас. Иссиқда ўйнаш футболни темпини пасайтиради. Аммо бу вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман. Ҳозир вазият шунақа. Қолаверса ўйинлар  мухлисларсиз  ҳам бўлмоқда. Аммо ўйинларнинг телевизор орқали жонли намойиш этилаётгани ҳам мухлисларга манзур бўлмоқда. Бугунги жанговар ўйиндан мухлислар завқ олишмоқда, деб ўйлайман. 

Ҳа, бизда ҳар йили иккита ёки учта Остонга ўхшаган футболчилар чиқяпти. Остон Россияда, Жасур Белорусь чемпионатида ўзини кўрсатмоқда. Азиз ҳам ҳали амирликларда ўзини кўрсата олади. Уни имкониятларини биламан. Ёшларга ишониш керак. Бўлмаса қолиб кетаверади. Масалан, кеча "Пахтакор" билан ўйинда АГМК сафида майдонга тушган ёш футболчи ёмон таассурот қолдирмади. Бундан қўрқиш керак эмас

Ёшларга кўпроқ имконият бериш керак, деб ҳисоблайман. Бу уларнинг ўзига бўлган ишончини ортиради. 

Марказлашган баҳслар ҳақида шуни айтишим лозимки, вазият оғирлашса, ўйинларни тўхтатиб туриш керак. Инсонларни соғлиғи биринчи ўринга чиқиши керак. Мен шунақа фикр билдирдим.  Лекин ўйинлар қандай регламентда бўлса шу ҳолатда давом эттириш тарафдориман. Марказлашган ҳолатда ўтказиш қайсидир жамоага қулай ёки ноқулай бўлиши мумкин",- дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика