UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  1 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  15 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  3 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

Рўзиқул Бердиев: "Бу дурангдан бошқа жамоалар манфаат топди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бу дурангдан бошқа жамоалар манфаат топди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин чемпионатимиздаги энг яхши учрашувлардан бири бўлди. Бунга муҳитни ҳам, ўйинни ҳам сабаб сифатида кўрсатсак бўлади. Мана шу каби ўйинлар кўп бўлса, чемпионатимизнинг савияси, даражаси кўтарилганидан далолат беради.

Учрашувни яхши бошладик, гол уриб олдик. Стандарт вазиятга эътибор қаратишимиз лозим эди, афсуски гол билан тугади. Умуман "Андижон" жамоаси курашувчан рақиб. Бугунги дурангдан бошқа клублар манфаат топди назаримда.

- "Насаф" бугун очко йўқотди деган фикрлар айтилди. Сизнинг бу борадаги қарашингиз қандай?

- Йўқотишлар ҳали ҳамма жамоада бўлади. Чемпионатимиздаги кўп жамоаларнинг даражаси тенглашиб бораяпти. Бугун ғалаба учун ўйнагандик. "Андижон" жамоаси ўз мухлислари қаршисида жуда яхши футбол намойиш этади. Ўйинга қайтадиган бўлсак, голдан сўнг биз оддий футбол кўрсатишга ўтиб қолдик. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар тўп назоратига замин яратди, вазиятларимиз бўлди, бироқ голга айлантира олмадик.

- Жавоҳир Сидиқов захирада қолганига сабаб нима?

- Жамоамизда рақобат бор. Биз барчага имкон бериб бораяпмиз. Жавоҳир "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг жароҳат олганди.

- "Навбаҳор"га қарши кетма-кет иккита ўйин ўтказасизлар. Шу ўйинлар ҳақида фикрингиз қандай?

- Биз барча жамоа билан ўйнай оламиз, буни бир неча бор исботлаганмиз. Шу сабабдан барча жамоаларга қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика