UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  0 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  0 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  18 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  78 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  46 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11

Рўзиқул Бердиев: “Ал-Жаиш” асосан легионерларга таянади” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Ал-Жаиш” асосан легионерларга таянади”

“Бунёдкор”нинг эртанги рақиби – Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби юртдошларимиз учун жумбоқ деса ҳам бўлади.
Сабаби, Осиё Чемпионлари лигаси плей-офф доирасидаги “Ал-Жаиш” – “Насаф” учрашуви телевидение орқали олиб кўрсатилмади. Шу боис ҳам юртдошларимизнинг йирик ҳисобидаги мағлубияти кўпчилик учун тушунарсиз бўлиб қолди. Биз “Бунёдкор” – “Ал-Жаиш” учрашувидан олдин Қатар жамоаси ўйинини яхши ўрганган ва улар имкониятини чамалай оладиган мутаҳассис, “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиевдан рақиб ҳақида фикр билдиришини сўрадик.

-“Ал Жаиш” биз билан ўйинга ўз чемпионатида бир нечта тур ўйинларида ғалабага эришиб, жамоа руҳий томондан жуда яхши ҳолатда эди. Айнан шу жиҳат ҳам бизга қарши ўйинда рақибга устунлик берганди. “Ал Жаиш” асосан легионерларга таянган ҳолда ўйнайди. Булар француз Экоко, бразилиялик Нилмар ва Андерсон ҳамда кореялик Сеул Ги... Жамоа асосан 4-3-3 тактик схема остида ҳаракатланади. Футболчилар техник жиҳатдан яхши кўрсаткичларга эга. Стандарт вазиятларда марказий ҳимоячилар ҳужумга муваффақиятли қўшила олишади. Бу билан “Ал-Жаиш”ни “Бунёдкор”дан устун деб атамаган бўлардим. Чунки “Насаф”га қарши ўйинда биз ҳам уларни хато қилишга мажбур қила олдик. Аммо яратилган вазиятларни голга айлантиришда озигна аниқлик етишмади. “Ал-Жаиш” эса яратилган вазиятлардан максимум фойдалана олди. Шу боис эртанги ўйинда ким вазиятлардан самаралироқ фойдалана олса, омад кимга кулиб боқса ўша жамоа ғолиб чиқиши мумкин...
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика