Рой Хожсон: «1/8 финалда Португалияга қарши ўйнаш? Нима учун йўқ»
22 июн 2016 09:01
Янгиликлар
Рой Хожсон: «1/8 финалда Португалияга қарши ўйнаш? Нима учун йўқ»
Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон Словакияга қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдирди.
«Португалияга қарши ўйнаш? Нима учун йўқ. Биз уларни «Уэмбли»да мағлуб этгандик, айни пайтда уларнинг ҳисобида 2 очко бор. Бу мусобақада жамоа номи эмас футболчилар ўйнашмоқда. Португалия бўлса Португалия. Нимчорак финалда Португалияга қарши ўйнаш у ерга чиқмасликдан кўра яхшироқ.
Одамлар бизни юта олмаганимиз учун танқид қилишмоқда. Аммо мен бундай қила олмайман», – дейди Хожсон.
Фикрлар