Рой Кин: "Ҳозир Гиггзнинг нархи икки миллиард фунт бўларди"

Narzulla Saydullayev
30 авг 2017, 10:15
«Манчестер Юнайтед» собиқ сардори Рой Кин бугунги кундаги трансфер бозорига ўз муносабатини билдирди.

«Бу жуда катта рақамлар, айниқса ўсиб келаётган футболчилар учун. Ўртача футболчиларни 30-40 млн фунтга сотиб олмоқчи бўлишса, бошни қашиб қўйишга тўғри келади, аммо клублар бунча пулни беришга айб футболчиларда эмас.

Ҳозир Руд Ван Нистелройнинг трансфер нархи тахминан миллиард атрофида бўларди. Дэвид Бекхэм — миллиард. Райан Гиггз — икки миллиард бўларди. Мен эса £ 3, 75 млн (айнан шунча пул эвазига Кин 1993 йил «Ноттингем Форест»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтганди) турардим, — дейди Рой Кин The Telegraph нашрига.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk