"Ростов" қишда таркибни сақлаб қолмоқчи
12 дек 2019 13:30
Янгиликлар
"Ростов" қишда таркибни сақлаб қолмоқчи
"Ростов" қишки трансферлар ойнасида таркибни сақлаб қолишни режалаштирмоқда.
Хабар қилинишича, клуб бундан бир ой олдин футболчи ва ходимлар олдидаги қарзларини узишга киришган.
Клубнинг молиявий ҳолати ҳали ҳам оғирлигича қолмоқда, аммо гап жиддий муааммолар ҳақида кетмаяпти.
Қайд этиш керакки, "Ростов" таркибдаги футболчиларни сотишни режалаштирмаяпти, аммо талаб катта бўлган футболчиларнинг жамоадан кетиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Олдинроқ, ҳимоячи Дмитрий Чистяковга "Зенит", ҳужумчи Элдор Шомуродовга ЦСКА ва "Спартак" ва ярим ҳимоячи Матиас Норманнга "Спартак" клублари қизиқаётганлиги хабар қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар