“Ростов” жорий йилдаги илк трансферни амалга оширди
09 янв 2020 19:20
Янгиликлар
“Ростов” жорий йилдаги илк трансферни амалга оширди
“Тамбов” ҳимоячиси Максим Осипенко расман “Ростов” аъзосига айланди.
25 ёшли футболчи билан келишув 4,5 йилга мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер суммаси 700 минг еврога баҳолаган. Осипенко 2019 йил “Факел” клубидан “Тамбов” сафига ўтди ва шу вақт оралиғида жамоа либосида 17 ўйинда қатнашиб, битта гол уришга эришди.
Маълумот ўрнида, ушбу футболчи ростовликларни яқиндагина тарк этган тажрибали ҳимоячи Рагнар Сигурдссонга ўринбосар сифатида олиб келингани айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Фикрлар