Россиялик футболчи "Арсенал"га ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
10 июн 2017, 18:45
"Арсенал" ва Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячи Александр Головиннинг инглиз клубига ўтиши борасидаги трансферни якунлашга яқин туришибди.

Маълумотларга кўра, трансфер инглиз клуби учун 10 млн. фунтга тушиши мумкин. Россия жамоаси 21 ёшли футболчини тезда ижарага қайтариб олишмоқчи, бироқ Головин "Халл Сити"га ижарага берилиши мумкин. Сабаби "армиячилар"нинг собиқ устози Леонид Слуцкий шу ҳафтада "йўлбарслар" (Халл Сити) бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Олдинроқ Головин "Челси" қизиқишлари доирасида эканлиги хабар қилинган эди.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sports.ru