UZ

Сўнгги янгиликлар

07:44Томас Мюллер — Бундеслигада кетма-кет 12 йилдан бери гол ураётган ягона футболчи   0 06:25Бундеслига. "Герта" - "Бавария" 0:4  0 06:17А Серия. "Лечче" - "Интер" 1:1  1 06:09А Серия. "Милан" - "Удинезе" 3:2  0 05:56А Серия. "Дженоа" - "Рома" 1:3  0 05:50АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" 2:0  2 05:05АПЛ. "Бёрнли" - "Лестер" 2:1  0 03:07Ла Лига: "Барселона" Кике Сетьен бошқарувидаги дебют ўйинда камчилик бўлиб қолган рақибни ягона гол эвазига мағлуб этди  12 02:51А Серия: Роналдунинг дубли "Ювентус"га ғалаба келтирди ва туринликлар "Интер"дан илгарилаб кетишди  5 02:00Olamsport: Конорнинг навбатдаги рақиби Нурмагомедов, Истоминнинг тарихий ғалабасига 3 йил ва бошқа хабарлар  1 01:30Пьер-Эмерик Обамеянг: "Мартинелли супер юлдуз бўлади"  0 00:59"Барселона" ва "Манчестер Сити" клублари "Интер" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 00:31"Милан" МЮ футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 00:04"Барселона" – "Гранада". Асосий таркиблар маълум  48 23:56"Ювентус" – "Парма". Асосий таркиблар билан танишинг  14

Россия кубоги соҳиби бўлган Андижоннинг жайдари йигити бугун 32 ёшга тўлди Янгиликлар

Россия кубоги соҳиби бўлган Андижоннинг жайдари йигити бугун 32 ёшга тўлди

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган футболчиларни унутилмас кун билан қутлашда давом этамиз.

Бугун Андижон футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, Россия Кубоги соҳиби Вагиз Галиулин 32 ёшга қадам қўйди. Бугунги қаҳрамонимиз профессионал футболчилик фаолиятини 2002 йил "Андижон" жамоасида бошлаган. 2006 йилда "Рубин" клубига кўчиб ўтган. Кейинчалик Россиянинг бошқа клублари - "Сибирь", "Нефтехимик", "Уфа", "Тосно", "Тамбов" шарафини ҳимоя қилди. Ҳозирда эса қуйи дивизион жамоаси "Нефтехимик"да тўп тепмоқда. Вагиз "Тосно" билан бирга Россия Кубогида зафар қучган. Бир неча йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида ўйнаган. 2011 йилда Осиё Кубогида жамоамиз билан бирга 4-ўринни эгаллаган. 

- Ўзимни иродали инсон деб биламан. Болалик чоғимдаёқ ана шундай характерга эга бўлганман. Мен туғилганимда онам вафот этганлар. Онасиз улғайдим. Дадам ишга кетган пайтларида бир ўзим мактабга борардим. Машғулотларга ҳам фақат ёлғиз борганман. Ёшлик чоғимдан мустақил яшашга ўргандим ва тинмасдан ҳаракатда бўлдим. Россияга 18 ёшимда келганман ва бундай катта мамлакатда бир ўзим қолганман. Дадамнинг маслаҳатлари билан ҳамма нарса жойига тушган. Яқинларимнинг жуда яхши қўллаб туриши менинг устун томонларимдан биридир, - дея ёшликдаги қийинчиликларни эслайди Галиулин.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд кунини нишонлаётган Вагиз Галиулинни унутилмас сана билан муборакбод этамиз. Балки, қачонлардир у яна Андижонга, Ўзбекистонга қайтар. Мураббий сифатида кўп йиллик тажрибаларини ёш авлодга улашар, биз бунга чин дилдан умид қилиб қоламиз. У "Рубин"да туркманистонлик машҳур мутахассис Қурбон Бердиев қўл остида бир неча мавсум ўйнаган. 

Рейтинг: +24   

Фикрлар

   
26 окт 15:24:11
BVB LIVERPOOL
Ие асакалик братишкаю узи ёшлигидан яхши боледи омад.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг