UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  85 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

"Россия - жуда кучли эмас". Уругвай матбуоти руслар ҳақида қандай фикрда Янгиликлар

"Россия - жуда кучли эмас". Уругвай матбуоти руслар ҳақида қандай фикрда

Уругвайликлар Россия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги ўйинларидан ҳайратда эмас.

Уругвай - Россия учрашувидан сўнг "А" гуруҳи ғолиби аниқланади. Жанубий Америка нашри Referi рақибни ўрганиб, ўқувчиларига Станислав Черчесов тактикасининг нозик жиҳатларини тушунтирди.


"Уругвай уларга жиддий зарар етказиши мумкин бўлган жамоага қарши ўйнашини тушуниб турибди. Гуруҳдаги илк ўйинларда руслар 8та гол урганига қарамасдан, улар жуда кучли эмаслиги кўриниб қолди. Бу жамоа одатда устунликни рақибга бериб, 1,95 см. бўйга эга Артём Дзюба орқали қарши ҳужумлар ташкил этишга уринади" - дейди мақола муаллифи.

"Одамлар Россия терма жамоасидан бундай ғалабаларни кутмаган эди, улар жамоа бу муваффақиятга эришишига ишонишмаган. Ҳайратда қолган мухлислар Самарада футболчиларни янада кучлироқ қўллаб-қувватлашади. Жароҳат туфайли Алан Дзагоев сафдан чиқди, аммо Денис Черишев унинг ўрнини эгаллаб, ўзини кўрсата олди".


Futbol.uy журналистларининг фикрича, Станислав Черчесов Александр Головинни майдонга тушириш ёки туширмаслик ҳақида ўйланиб қолган: "Жамоанинг муҳим футболчиларидан бири сариқ карточка олиб, 1/8 финал учрашувини ўтказиб юбориши мумкин. Миср билан баҳсда Жирков яхши ўйин кўрсатди, мураббий уни таркибда қолдириши мумкин. Таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди".


Испаниянинг Marca нашри тактик қарорлар борасида фикрлашни давом эттирди. Испания Россия терма жамоасининг 1/8 финалдаги рақиби бўлиши мумкин.

"Агар "Зенит" ветерани Жирков захирада қолса, унинг ўрнини Игорь Смольников эгаллайди. Россия терма жамоаси гуруҳда ғолиб бўлиш учун бор кучини ишга солади ва бунинг учун уларга дуранг ҳам етарли".

Marca тахминий таркибларда "Спартак" футболчиси Самедовни "Зенит" ўйинчилари сафига қўшиб қўйди.


"Россия навбатдаги рақиб сифатида кучсизроқ жамоа" - деб ёзди El Espanol нашри. Жамоада Уругвайники каби юлдузлар йўқ. Футбол анъаналари йўқ мамлакат учун асосий вазифа гуруҳдан чиқиш, қолган босқичларда эса шунчаки футболдан роҳатланиш мумкин. Бироқ Россия ўзига ишониб, илк икки учрашувда ғалаба қозонганидан сўнг вазият ўзгарди. Бундай рақиб билан айниқса уларнинг ҳудудида ўйнаш қийинроқ бўлса керак".

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика