Россия чемпионати. “Краснодар” иккинчи ғалабасига эришди

Aziz Tukhtamuradov
13 авг 2018, 23:01
Россия Премьер-лигасининг 3-туридан ўрин олган яна бир учрашув ўз якунига етди.

Унда “Уфа” жамоаси ўз мухлислари кўз ўнгида “Краснодар” клубига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ягона гол 86-дақиқада Вандерсон томонидан киритилди. Бу “Уфа”нинг илк мағлубияти эди. “Краснодар” эса иккинчи ғалабасига эришди. 

Эътиборлиси, краснодарликлар кетма-кет учта учрашувни меҳмонда ўтказишди. Ниҳоят, 4-турга келиб "Краснодар" ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнайди ва "Спартак" клубини қабул қилади. 

Россия чемпионати. 3-тур

Уфа – Краснодар 0:1 (0:0, 0:1)

“Нефтяник” стадиони.  7 016 томошабин

Гол: 0:1 – 86 Вандерсон.

Уфа – Беленов, Пуцко (Фатаи, 88), Неделчару, Аликин, Карп, Ванек (Засеев, 74), Пауревич, Сухов, Обляков (Кротов, 68), Йокич, Игбоун.

Краснодар – Крицюк, Спайич, Мартинович, Рамирес, Стоцкий, Перейра (Вандерсон, 46), Каборе, Мамаев (Жигулев, 75), Газинский, Классон, Игнатьев (Ари, 69).

Огоҳлантиришлар: Карп (29), Рамирес (35), Ванек (37).

Четлатиш: Рамирес (90+3).

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф