Росси "Реал Солт-Лейк" футболчисига айланди
27 фев 2020 23:18
Янгиликлар
33 ёшли форвард "Реал Солт-Лейк" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақида жамоанинг матбуот хизмати маълум қилди. Баёнотда битим тафсилотлари ошкор қилинмаган. ОАВ эса томонлар ўртасида бир йилга мўлжалланган шартнома туилгани ҳақида гапиряпти.
Маълумот учун, Росси Нью-Жерси штатида туғилган, 13 ёшида Италияга кўчиб келган ва "Парма" академиясига қабул қилинган. Фаолияти давомида МЮ, "Фиорентина" ва "Вильярреал" сингари клублар сафида ҳам тўп тепган ҳужумчининг сўнгги клуби "Женоа" бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар