Росси "Болонья"га ўтиши мумкин
09 июн 2016 01:35
Янгиликлар
Росси "Болонья"га ўтиши мумкин
Ўтган мавсумни ижара асосида "Леванте"да ўтказган Жузеппе Россига "Болонья" жамоаси қизиқиш билдирмоқда.
"Фиорентина"га қайтган ҳужумчига эндиликда "Болонья" томонидан қизиқиш бўлмоқда. Ҳуқуқий жиҳатдан "Фиорентина"га тегишли бўлган Россини ушбу жамоада қолмаслиги аниқ бўлиб турибди. "Фиорентина"нинг Росси билан тузган шартномаси 2017 йил, июль ойида якунланади. Кейинги йили эркин агентга айланадиган Россини ҳозир "Болонья"га пуллаш "Фиорентина" учун маъқул вариант сифатида қаралмоқда.
Фикрлар