Росс Баркли: "Мартинесга Мойесдан кўра кўпроқ эътибор беради"

Tolibjon Qosimov
19 мар 2014
"Эвертон" ярим ҳимоячиси Росс Баркли жамоанинг ҳозирги мураббийи Роберто Мартинесни аввалги мураббий Дэвид Мойес билан қиёслади.
"Мартинес ва Мойес машғулотларни тўлиқ назорат қилишни ва эътибор маркзида бўлишни исташади. Бу томондан улар ўхшаш.

"Бироқ Мартинес тактикага кўпроқ вақт ажратади. Биз кўп вақтимизни тактика устида ишлашга сарфлаймиз. Бу мен учун жуда ҳам фойдали. Ахир мен ҳали ёшман ва ўрганишда давом этяпман.

Мартинес жамоага келиши билан ҳамма футболчиларда ўзига бўлган ишончни уйғота олди. У хушчақчақ инсон ва ҳеч қачон негатив оҳангда гапирмайди бизга", – деди Баркли.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru