Роналдунинг агенти: «Яқин 7 йилни Криштиану «Реал»да ўтказади»

Narzulla Saydullayev
28 дек 2015, 08:35
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду яқин орада клубни тарк этмаслигини унинг агенти Жорже Мендеш маълум қилди.

«Криштиану – барча даврларнинг энг кучли футболчиси. Яқин 7 йилни у айнан «Реал»да ўтказади ва фаолиятини Мадридда якунлашига ишончим комил.

Мадридда барчаси қониқтирмоқда, у 40 ёшида фаолиятини якунламоқчи», – дейди агент.

Олдинроқ Роналду ёзда ПСЖ ёки «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: SkySports.com